Халқ банки сутчилик соҳасини ривожлантириш учун кредит таклиф этмоқда

15.01.2025 21:54

211

Халқ банки Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сутчилик соҳасидаги тадбиркорлик лойиҳалари учун 5,5 фоиз ставкада кредит таклиф этмоқда. Кредит муддати 5 йил, имтиёзли давр 12 ой.

Фото: Bankers.uz

Халқ банки Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сутчилик соҳасидаги тадбиркорлик лойиҳалари учун қулай шартларда кредит таклиф этмоқда.

Кредитнинг мақсади:

Сут маҳсулотларини қадоқлаш линиялари хариди;

Зотли қорамоллар ва технологик ускуналар хариди;

Зоотехник ва ветеринария хизматларини ташкил этиш;

Ем-хашак етиштириш ва ишлаб чиқариш;

Айланма маблағлар учун.

Шартлари:

  • муддати – 5 йил
  • имтиёзли даври – 12 ой
  • йиллик фоизи (АҚШ долларида) – 5,5%
  • кредитни тўлаш даври – ҳар 6 ойда бир

Кредитнинг максимал миқдори:

Кичик бизнес субектларига:

чорва моллари сотиб олиш учун – 15,000$

қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун – 25,000$

Сут маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналар учун – 250,000$

Батафсил: xb.uz

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган