Халқ банки қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари учун кредит таклиф этмоқда

12.02.2025 18:09

159

Халқ банки Фарғона водийсидаги фермер ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига миллий ва хорижий валютада кредит таклиф қилади. Имтиёзли давр 36 ойгача, кредит ставкаси 18,5 фоиз.

Фото: Халқ банки

Халқ банки Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги фермер ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига (пахта ва ғалла етиштиришдан ташқари) барча қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестицион лойиҳалар, айланма маблағларни тўлдириш учун миллий ва хорижий валютада кредит таклиф қилади.

Кредит шартлари:

  • муддати: 10 йилгача
  • йиллик фоизи: 18,5 фоиз (АҚШ долларида 6,5 фоиз)
  • имтиёзли даври: 36 ойгача
  • кредитни тўлаш даври: ҳар 6 ойда бир

Кредитнинг максимал миқдори:

Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига – $500 000 (ёки миллий валютадаги эквивалентда);

Ёш тадбиркорларга – $100 000 (ёки миллий валютадаги эквивалентда).

Батафсил маълумот олиш учун ҳавола

Мурожаат учун: 1106, +99871 210-20-021106, +99871 210-20-02

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган