Index маркетинг агентлиги 2025 йил бошидан 15 мартгача Ўзбекистондаги интернет ОАВларида банк фаолиятига бағишланган нашрлар сонидан келиб чиқиб тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижаларига кўра, Octobank мамлакатдаги барча хусусий банклар орасида онлайн оммавий ахборот воситаларидаги мақолалар сони бўйича ТОП-5 таликка кирди.
Рейтингда Ўзбекистон онлайн ОАВдаги нашрлар ҳисобга олинган, ижтимоий тармоқлар ва Telegram'да эълон қилинган материаллар ҳисобга киритилмаган. Octobank 107 та мақола билан кучли бешликдан ўрин олган.
“Биз учун ОАВларда эслатиб ўтилган маҳсулотлар мижозлар учун қанчалик қизиқарли ва фойдали эканлигининг кўрсаткичидир. Бу рейтинг бизга етакчилар, мамлакат бизнес ландшафтини шакллантирганлар орасидаги ўрнимизни баҳолашга ва улар орасида қаерда туришимизни тушунишга ёрдам беради. Биз мижозларимизнинг ҳаётини янада қулайлаштирадиган банк яратмоқдамиз ҳамда биз ҳақимизда интернет маконида қайдлар ошиб борган сари, одамлар биз ва маҳсулотларимиз ҳақида шунчалик кўп маълумотга эга бўлишади”, деди Octobank Ижро Аппарати раҳбари Комилжон Саидов.
Маълумот ўрнида, Оctobank — технологик банк бўлиб, 20 йилдан зиёд вақт мобайнида мижозларга қулай ва сифатли сервис тақдим этиб келмоқда. Банкнинг мижозлар базаси 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларни ўз ичига олади.
Ҳамкорлик асосида