«Fitch» Ўзбекистон банкларининг активлари сифатининг ёмонлашишини прогноз қилмоқда

Fitch-Ratings

Фото: The Financial Express 

Fitch агентлиги Ўзбекистон банк сектори шарҳида республика молия институтлари активларининг сифати ўрта муддатли истиқболда ёмонлашишини таъкидламоқда.

Таҳлилчилар хулосаларига кўра, республика банклари кредитлашнинг тез ўсиши, баланснинг юқори долларлашуви ва ташқи молиялаштиришга қарамликнинг кучайиши билан боғлиқ хавфларга дуч келадилар.

"Маҳаллий банк тизимида мижозлар депозитлари ўртача даражада бўлганлиги сабабли, давлат банклари сўнгги пайтларда давлат ва ташқи манбалар - халқаро молия институтлари ва тараққиёт банклари ҳисобидан кредитлашнинг кенгайишини молиялаштирди", - дейилади шарҳда.

Агентликнинг фикрича, кўпчилик банклар 2021-2022 йилларда ташқи мажбуриятларга хизмат кўрсатиш учун етарли ликвидликка эга. Бироқ, узоқ муддатда қарзга хизмат кўрсатиш кредит портфелининг сифатига боғлиқ бўлади. Давлат банклари, агар активларнинг сифати ёмонлашса, хорижий валютадаги ликвидлик тақчиллигига дуч келиши мумкин.

2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк секторидаги муаммоли кредитларнинг умумий ҳажми 18,47 трлн сўмга ёки умумий кредит портфелининг 6 фоизига тенг.

 

×