Асакабанк Бош офисида коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди

27.03.2025 11:30

268

Жорий йилнинг 26 март куни Асакабанк бош офисида коррупцияга қарши курашишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Комплаенс назорати департаменти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими иштирок этди.

Фото: Асакабанк ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар”га бағишланган маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Асакабанк томонидан амалий чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Фото: Асакабанк ахборот хизмати

Шу мақсадда, жорий йилнинг 26 март куни Асакабанк бош офисида Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Комплаенс назорати департаменти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Фото: Асакабанк ахборот хизмати

Ушбу семинарда Асакабанкнинг барча банк хизматлари марказлари ходимлари ва маҳаллаларга бириктирилган "Маҳалла банкирлари" иштирок этиб, коррупциянинг олдини олиш, ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият ҳамда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш масалалари бўйича атрофлича маълумотлар ва тавсиялар олди.

Фото: Асакабанк ахборот хизмати

Асакабанк коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва ҳалолликни бош мезон деб билиб, бундан буён ҳам жамият ишончи ва давлат сиёсатига ҳамоҳанг ҳолда ўз фаолиятини самарали давом эттиради, дея таъкидлади "Асакабанк" АЖ матбуот котиби Азизхон Анвархонов.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган