Ноқонуний ўрнатилган банкоматлар олиб ташланади - Кадастр агентлиги

25.03.2025 14:26

889

Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган банкоматларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Кадастр агентлиги таъкидлашича, банкоматларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларига қарши назорат ишлари Марказий банк билан ҳамкорликда олиб борилади ва бу жараён мунтазам давом этади.

Фото: Bankers.uz

Кадастр агентлик директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов ноқонуний ўрнатилган банкоматларни демонтаж қилиш бўйича назорат ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу ишлар Марказий банк билан ҳамкорликда мунтазам давом эттирилади. Бу ҳақда 24 мартда АОКА да "Кадастр агентлиги томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги асосий вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

“Менда ҳозир қанча банкоматларни демонтаж қилиб, олдириб ташлаганимиз ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин ишлар доимий тарзда амалга оширилади. Буни Марказий банк ёки тижорат банклари ҳам тасдиқлаши мумкин”, — деган Мирсаид Мирмақсудов.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2025 йил 1 март ҳолатига кўра муомаладаги банкомат ва инфокиосклар сони 32 265 тани ташкил қилади. Бундан 15 855 таси Пайнет, Осон цингари тўлов ташкилотлари ҳисобига, 500 таси УзИнкассация Бирлашмаси ДУК га тўғри келиб, қолган барчаси тижорат банкларига қарашли банкоматлардир. Хусусан, Халқ банки 3 064 та, Агробанк 2 166 та, Капиталбанк 1 481 та банкомат билан энг кўп улушга эга бўлиб турибди.

Теглар:

#банкомат#пластик#карта

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган