Ipoteka bank Республика тез тиббий ёрдам марказига ҳомийлик ёрдамини кўрсатди

20.03.2025 18:32

466

Ipoteka Bank OTP Group томонидан соғлиқни сақлаш тизимига 10 та BYD Seagull русумидаги енгил автомобиллари совға қилинди. Тантанали топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ipoteka bank OTP Group Бошқаруви Раиси ва таркибий тузилмалар масъул ходимлари иштирок этди.

Фото: Ипотека банк

Жорий йилнинг 20 март куни Ipoteka Bank OTP Group томонидан соғлиқни сақлаш тизимига 10 та BYD Seagull русумидаги енгил автомобилларини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Унда банк ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқаруви раҳбариятлари, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова очиб берди.

“Замонавий тиббиёт доимий ўзгаришлар ва юксалишларсиз ривожлана олмайди. Бу ҳодиса – хусусий сектор ва давлат идораларининг бир мақсад йўлида бирлашишига яққол мисол бўла олади.Ушбу автомобиллар тез ёрдам хизмати фаолиятини кескин ривожланишига, шу орқали ҳамюртларимиз умрини сақлаб қолишга ёрдам беради. Биз ёнимизда шундай ҳамкорларимиз борлигидан фахрланамиз ва муносабатларимиз янада такомиллашишига ишонамиз”, деди вазир ўринбосари.

Фото: Ипотека банк

Тадбирда, шунингдек, Ipoteka bank OTP Group Бошқаруви Раиси Сандро Ртвеладзе сўзга чиқиб, банк инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган йўналишни қўллаб-қувватлаётганидан хурсанд эканини айтди.

“Биз учун ушбу унутилмас ҳодисанинг бир қисми бўлиш жуда аҳамиятли. Бугун биз нафақат автомобилларни топшириш маросимида иштирок этяпмиз, балки Ўзбекистонда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтиришга ҳисса қўшяпмиз. Ишонамизки, топширилаётган 10 та BYD Seagull русумидаги енгил автомобиллар Республика тез тиббий ёрдам маркази фаолиятини ошириш ва чақирувларни ўз вақтида бажаришга кўмаклашади. Биз умрларни сақлаб қолишга қаратилган йўналишларни қўллаб-қувватлаётганимиздан хурсандмиз”, деди Сандро Ртвеладзе.

Ipoteka Bank OTP Group ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқалари доирасидаги ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Ушбу ҳодиса тиббиёт соҳасида Ipoteka bank OTP Group томонидан ҳамкорлик муносабатлари доирасида амалга оширилган ишларнинг бир қисмидир.

Банк бугунги кунда марказнинг 14 та ҳудудий филиалларидаги 65 000 нафар ходимларга молиявий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ipoteka bank OTP Group ўз ҳамкорларига доимий тарзда юқори хизмат турлари, жумладан, паст фоизли микроқарзлар, ипотека кредитлари, депозитлар, бепул хорижий банк карталари каби имкониятларни тақдим этади. 

Ipoteka Bank OTP Group дунёни янада яхшироқ ва хавфсизроқ масканга айлантиришга интилади.

Теглар:

#ипотека-банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган