Закот, фитр ва фидя учун қайси иловалар орқали тўлов қилиш мумкин?

20.03.2025 17:39

1 708

15 та мобил илова Рамазон ойи учун закот, фитр ва фидя тўловларини онлайн амалга ошириш имкониятини йўлга қўйган. Bankers.uz нашри ушбу тўловларни амалга ошириш мумкин бўлган банкларнинг мобил иловалари ва тўлов тизимлари рўйхатини тузди.

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан 2025 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорлари эълон қилинди.

Ҳозирда 13 та банк мобил иловалари ва иккита тўлов тизими орқали мазкур тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имконияти мавжуд. Бунинг учун илованинг Тўловлар хизматидан "Хайрия" бўлимига кирилади. Ундаги жамғармалар орасидан "Vaqf" фондига ўтиб, “Закот, фитр, фидя учун тўлов” бўлими танланади.

Иловалар рўйхати:

Маълумот ўрнида, Click тўлов тизимида "Zakotim kalkulyatori" хизмати ишга туширилган. У орқали мол-мулки закотга етган-етмаганини аниқлаш, бериладиган закот миқдорини ўлчаш мумкин.

Шунингдек, Капиталбанк мобил иловасида фитр ва фидя учун тўлов қилинаётганда Мусулмонлар идораси томонидан тасдиқланган миқдордаги маблағлардан бирини танлаш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, Трастбанк, Uzum Bank, SQB Mobile, TBC Bank, Davr mobile ва Hambi иловалари орқали жамғарма, хайрия ташкилотлари ва экологик лойиҳалар ҳисобрақамларига тўғридан-тўғри пул ўтказиш мумкин.

Закот нисоби қанча?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

  • ≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
  • ≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
  • ≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
  • ≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса бўлади.

Фидя миқдори

Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади ва ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя садақаси ниятида бериши мумкин.

Теглар:

#мобил_илова#тўлов_тизими

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган