Март ойида олтин-валюта захирамиз яна камайди

09.04.2021 13:01

1 015

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари миқдори март ойида 33,26 миллиард доллардан 32,67 миллиард долларга (589,1 млн. долларга) камайди.

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари миқдори март ойида 33,26 миллиард доллардан 32,67 миллиард долларга (589,1 млн. долларга) камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда

Валюта захиралари $13,14 млрддан $13,01 млрдга ($132,4 млнга) пасайди.

Захиралардаги олтин ҳажми 11,2 млндан 11,4 млн. троя унцияга кўпайди. Қимматбаҳо металлнинг нархи бир ой ичида 4,5% га ёки $1765,10 дан $1685,35 гача камайди. Қайта баҳолаш натижасида олтин захиралари 19,73 миллиард доллардан 19,28 миллиардга ($450,9 млнга) камайди.

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари \"Қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари\" (Special Driwing Rights - SDR) дан ташкил топган. Бир ой ичида унинг ҳажми 383,1 млн. доллардан 377,2 млн. долларга камайди.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида олтин нархининг пасайиши ҳисобига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари $1,05 млрдга камайган эди.

Теглар:

#захира#олтин

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган