Ipoteka Bank OTP Group ўзининг Mastercard ва VISA карталари учун процессинг тизимини ишга туширди

14.03.2025 18:47

249

Эндиликда Ипотека банк томонидан чиқарилган VISA ва Mastercard тўлов тизимлари карталари бўйича барча транзакциялар банкнинг ўз процессинг маркази орқали қайта ишланади. Бу чакана мижозлар учун хизмат кўрсатиш шартлари янада яхшиланишига имкон беради.

Фото: Ipoteka Bank OTP Group

Ipoteka Bank OTP Group молиявий технологияларни ривожлантиришда муҳим стратегик қадам ташлади — эндиликда банк томонидан чиқарилган VISA ва Mastercard тўлов тизимлари карталари бўйича барча транзакциялар банкнинг ўз процессинг маркази орқали қайта ишланади.

Ушбу қарор тўлов тизимлари бўйича тўлиқ назоратни қўлга киритишга имкон берди, бу эса яхшиланган жараён, юыори даражали чидамлилик ва операцияларни қайта ишлашда созламалар бўйича мослашувчанликни кафолатлайди.

Бу чакана мижозлар — карта эгалари учун янги имкониятларни очади: шахсий тарифлар, мослашувчан маҳсулотлар ва яхшиланган хизмат кўрсатиш шартлари.

Бизнес учун эса бу харажатларни оптималлаштириш, операцион хавфларни камайтириш ва махсус тўлов ечимларини жорий этиш имконини беради.

Ипотека банк OTP Group банк карталаридан фойдаланишни янада қулай ва фойдали қилиш учун инновацион технологияларга сармоя киритишда давом этади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ипотека-банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган