Ipoteka Bank OTP Group банк тизимларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини сезиларли даражада оширадиган янги Асосий маълумотларни қайта ишлаш маркази (АМҚМ) ишга туширилганини эълон қилди.
Замонавий АМҚМ илғор технологияларни жорий этиш ва мижозлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда назорат органи қўйган қатъий талабларга жавоб бериш мақсадида барча амалиётларни оптималлаштириш учун пойдевор бўлади.
Янги АМҚМ ҳисоблаш қувватлари, маълумотларни сақлаш, шифрлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги энг сўнгги ечимлар билан жиҳозланган. Юқори даражадаги технологияларнинг жорий этилиши банк инфратузилмасининг ишончлилиги ва барқарорлигида ажойиб натижаларга эришиш имконини беради.
Замонавий совутиш ва энергия самарадорлиги тизимлари фойдаланиш харажатларини энг кам даражага туширади, шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш тезлигини сезиларли даражада оширади.
"Маълумотларни қайта ишлаш маркази — бу банкимиз ривожланишининг муҳим босқичи бўлиб, мижозлар ва ҳамкорларимизнинг ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Биз шунчаки тенденцияларга эргашиб қолмасдан, балки барча хизматларимизнинг узлуксиз ишлашини ва маълумотларни максимал даражада ҳимояланган ҳамда самарали қайта ишлашни таъминлаш учун энг замонавий ечимларни фаол жорий этмоқдамиз," деди IT хизматларини бошқариш бошқармаси директори Шерзод Бузуруков.
Маълумотлар маркази информацияларни шифрлаш, кўп босқичли аутентификация, жисмоний хавфсизлик, мониторинг ва таҳлил, Firewall ва IDS/IPS тизимлари, мунтазам янгиланишлар ва тузатишлар, тармоқ сегментацияси, журнал таҳлили ва хавфсизлик аудити каби жаҳон хавфсизлик ва маълумотларни ҳимоя қилиш стандартларига тўлиқ мос келади. Бу ҳам мижозлар, ҳам назорат органлари томонидан юқори даражадаги ишончни таъминлайди.
Янги маълумотлар марказининг асосий афзалликлари:
- Бизнеснинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига хизмат кўрсатиш учун юқори даражадаги мавжудлик ва кенгайиш имконияти;
- Кучайтирилган маълумотлар ҳимояси ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш;
- Операцион харажатларни оптималлаштириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш;
- Жаҳон сифат стандартларига мос келадиган инновацион ечимлар.
Келажакда янги марказ банкка блокчейн технологиялари, сунъий интеллект ва машинали ўрганиш каби янада мураккаб ҳамда талаб юқори бўлган рақамли маҳсулотларни жорий этиш имконини беради. Бу мижозларга қулайлик ва жараёнларни юқори даражада автоматлаштириш имкониятини таъминлайди.
Янги марказнинг ишга туширилиши Ипотека банк OTP Group тарихида муҳим босқич бўлиб, унинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлайди ҳамда рақамли ўзгаришлар шароитида янада ўсиш ва ривожланишни таъминлайди.