"Ипак Йўли" АИТБ "Комиссиясиз харидлар" акциясини эълон қилмоқда.
Мазкур акцияга кўра, жорий йил 4 октябрдан йил охиригача банк томонидан эмиссия қилинган VISA карталари, жумладан, VISA Classic, VISA Start, VISA Exchange, Union Pay Classic, Union Pay Gold, Union Pay Exchange карталари орқали амалга оширилган барча тўловлар учун комиссиялар олинмайди.
Бундан ташқари, акция доирасида VISA карталарига VISA Direct тизимидан келиб тушувчи ўтказмалар ҳам комиссиясиз кирим қилинади (аввал ҳар бир кирувчи ўтказмадан 0.5 фоиз миқдорида комиссия олинар эди).
Картани "Ipak Yo'li Mobile" иловасида буюртма қилиш ёки банк офисларида бор-йўғи 10 дақиқада очиш мумкин.
Шунингдек Visa ва Mastercard премиум карталари, шунингдек, Visa Virtual картаси бўйича комиссиясиз тўловлар бўйича олдинроқ эълон қилинган акциялар ҳам йил охиригача амал қилади.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
"Фермерлар мактаби"нинг ўсимликларни ҳимоя қилиш интенсив курсларида ўқувлар бошланди
Аксарият банкларда АҚШ долларининг сотув курси 11 000 сўмдан ошди
Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилади