Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2025 йил 11 мартдан бошлаб Ўзбекистонда “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган эди.
Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Микрокредитбанк томонидан амалий ташаббуслар бошлаб юборилди. Жумладан, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” ҳамда ижара ерларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойиллари асосида сердаромад экинларни экиш, шунингдек, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида банк ҳомийлигида кам таъминланган оилаларга мевали дарахт кўчатларини етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати
Шу йўналишдаги тадбирлардан бири Бухоро вилоятида ўтказилди. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолининг шахсий томорқаларидан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида 380 та хонадонга 10 минг туп гилос, шафтоли, ўрик ва олхўри каби мевали дарахт кўчатлари тарқатилди.
Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати
“Долзарб бир ойлик” доирасида республиканинг барча ҳудудларида банк ҳомийлигида кўчат экиш ишлари изчил давом эттирилади. Бу ташаббус орқали аҳоли даромадларини ошириш, экологияни яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кўзланган.
Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати