Микрокредитбанкда коррупцияга қарши курашга бағишланган тадбир ўтказилди

11.03.2025 16:46

152

Микрокредитбанк Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” номли тадбир ташкил қилинди. Унда Микрокредитбанк мутасадди раҳбарлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёёв раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг сарҳисоби, эришилган натижалар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинган эди.

Давлат раҳбари коррупцияга қарши курашишда унинг келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш, олдини олиш ва бу борадаги профилактика ишларини тизимли бажаришга алоҳида тўхталиб ўтди.

Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати

Шундан келиб чиқиб, “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасида юқоридаги йиғилиш муҳокамаси ҳамда коррупцияга қарши муросасизлик муҳитини шакллантириш ва Банкнинг барча таркибий бўлинмаларида коррупция ҳолатларини олдиндан аниқлашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ мутасадди раҳбарлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Фото: Микрокредитбанк ахборот хизмати

Семинарда тизимда коррупциянинг олдини олишга қаратилган барча зарурий чораларни кўриш, уларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича сўз борди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни юзасидан ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар давомида банк ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган