Ipoteka bank OTP Group 2024 йилги молиявий натижаларини эълон қилди

11.03.2025 11:20

816

Банк активлари 17 фоизга ва капитали 35 фоизга ўсди, даромадлилиги ижобий ўзгаришни қайд этди. Юқори рентабеллик ва харажатларни самарали бошқариш банкнинг OTP Group банк гуруҳига муваффақиятли қўшилганини тасдиқлайди (реклама).

Фото: Ипотека банк

Ўзбекистондаги энг йирик чакана банкларидан бири, умумий активлар бўйича бозор улуши қарийб 7 фоизни ташкил этувчи бешинчи йирик молиявий институт — Ipoteka bank 2024 йил якунлари бўйича МҲХС асосидаги молиявий натижаларини эълон қилди. Банк барқарор операцион фаолият, даромадларнинг ўсиши, шунингдек, молиялаштириш тузилмаси ва рискларни бошқариш самарадорлиги туфайли юқори даромадлиликка эришган.

Асосий молиявий кўрсаткичлар:

  • Жами активларнинг йиллик ўсиши: +17 фоиз;
  • Умумий капиталнинг йиллик ўсиши: +35 фоиз;
  • Солиқдан кейинги соф фойда: 1,837 трлн сўм (145 млн АҚШ долларига эквивалент);
  • Харажат/даромад нисбати (CIR): 38 фоиз;
  • Риск қиймати (COR): 1,16 фоиз;
  • Хусусий капитал рентабеллиги (ROE): 30,4 фоиз;
  • Активлар рентабеллиги (ROA): 4,0 фоиз.
Ушбу натижалар Ipoteka bank OTP Group’нинг халқаро OTP Group банк гуруҳи таркибига муваффақиятли қўшилганлигини, банкнинг мустаҳкам операцион бошқарув тизими ҳамда бизнес стратегиясининг самарадорлигини тасдиқлайди. Банк фаолиятининг ривожланиши юқори малакали профессионал бошқарув, харажатларни оптималлаштириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш стратегиясига асослангандир.

Ipoteka bank OTP Group келажакда инновацион молиявий технологияларни жорий этиш, операцион самарадорликни ошириш ва мижозларга кўрсатиладиган хизмат сифатини янада такомиллаштириш орқали ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегиясини изчил давом эттиради.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ипотека-банк#молиявий_йил

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган