Ipoteka Bank мижозлар учун бепул хизматлар ва янги қулайликларни тақдим қилмоқда

07.03.2025 15:54

291

Ipoteka Bank OTP Group мижозлар учун янги ва қулай имкониятларни тақдим этади: бепул ўтказмалар, бепул банк карталари ва масофадан туриб амалга ошириладиган онлайн тўловлар — барчаси инсонларга қулайлик улашиш учун.

Фото: Ипотека банк

Ipoteka Bank OTP Group мижозларнинг молиявий масалаларини соддалаштириш ва осонлаштириш мақсадида янги бепул хизматларни таклиф этади.

Бепул p2p ўтказмалар: Энди мижозлар комиссиялар ҳақида умуман ўйламасликлари мумкин. Ипотека банк карталари ўртасида ёки бошқа банклар карталаридан Ipoteka Bank карталарига Ipoteka Retail мобил иловаси орқали ҳеч қандай ортиқча харажатларсиз пул ўтказиш йўлга қўйилди. Барчаси тез, қулай ва муаммосиз.

Омонат эгалари учун бепул карталар: 10 млн сўм миқдорида депозит очган мижозларга HUMO ёки UZCARD банк карталари бепул тақдим этилади. Пулингиз сизга ишласин, сиз эса қулайлик ва фойдадан баҳраманд бўлинг.

Халқаро ўтказмаларда бепул карталар: Халқаро ўтказмалар орқали 500 АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда пул қабул қилувчи жисмоний шахсларга HUMO, UZCARD ва Mastercard карталари мутлақо бепул берилади. 

Коммунал тўловлар осон ва ташвишсиз: Энди мижозлар коммунал тўловларни бевосита Ipoteka Retail иловаси орқали тўлашлари мумкин. Тез, оддий ва комиссиясиз — барчаси инсонларга қулай бўлиши учун.  

Ушбу ўзгаришлар сизнинг молиявий фаровонлигингизга қўйилган қадамдир. Ипотека банк мижозларининг мақсадига осонлик билан эришиб, ҳаётда янги уфқларни очишига ишонади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ипотека-банк#Ipoteka_Retail

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган