Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, муаммоли кредитлар қолдиғи август ойи давомида 414 млрд. сўмга камайган. Натижада банк тизимидаги муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелдаги улуши 6,2 фоиздан 6,0 фоизгача тушган.
Муаммоли кредитларнинг сезиларли камайиши давлат банклари ичида Ўзмиллийбанк (-241 млрд.сўм), Халқ банки (-252 млрд. сўм), Қишлоқ қурилиш банкда (-174 млрд. сўм), хусусий банкларда эса Туркистон банкда (-135 млрд. сўм) кузатилган.
Бироқ, аксинча, Микрокредитбанк (+200 млрд. сўм), Капитал банк (+68 млрд. сўм), Савдогарбанк (+55 млрд. сўм), Равнақ банк (+21 млрд. сўм)ларда муаммоли кредитлар ўсиши кузатилган. Шунингдек, TBC-bank'да муаммоли кредитлар улуши 2,0 фоизга етганини қайд этиш лозим.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк банкоматдан нақд пул ечишда тажриба тариқасида юқори комиссия тўлови амалиёти қўлланилганига муносабат билдирди
Дмитрий Харченко: Халқ банки Ўзбекистоннинг етакчи молия муассасасига айланади!
Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади
"Алп Жамол"дан "Кредит-Стандарт"гача: Ўзбекистонда фаолияти тугатилган банклар ҳақида
"APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси кимлиги маълум бўлди