Истанбулда Palo Alto Networks томонидан ташкил этилган киберхавфсизлик соҳасидаги муҳим тадбир — Partner Xchange Türkiye &CIS ўтказилди. Етакчи мутахассислар ва IT соҳаси вакилларини жамлаган анжуманда Green Light ITS Uzbekistan компанияси нуфузли "Йилнинг энг яхши ҳамкори" мукофотига лойиқ топилди.
Киберхавфсизлик соҳасидаги етакчилар учун платформа
Partner Xchange Türkiye & МДҲ — бу Palo Alto Networks компаниясининг Туркия ва МДҲ давлатларидаги ҳамкорларини бирлаштирувчи ҳар йиллик анжуман. Тадбир доирасида киберхавфсизлик соҳасидаги асосий йўналишлар муҳокама этилади, илғор ечимлар тақдим қилинади, шунингдек, рақамли активларни ҳимоялаш борасида ажойиб натижаларга эришган компаниялар тақдирланадилар.
Green Light ITS Uzbekistan'нинг ютуқлари эътирофи
"Йилнинг энг яхши ҳамкори" мукофоти Green Light ITS Uzbekistanнинг юқори даражадаги тажрибасини ва унинг Palo Alto Networks ечимларини минтақада ривожлантириш ҳамда жорий этишдаги салмоқли ҳиссасини тасдиқлайди. Компания тижорат ва давлат тузилмалари билан фаол ҳамкорлик олиб бориб, рақамли активларни ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлаб келмоқда.
Green Light ITS бош директори Олег Цой:
Бу мукофот бизнинг ишимизга берилган муҳим эътирофдир. Киберхавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларимиз шунчалик юқори даражада баҳоланганидан фахрланамиз. Green Light ITS Uzbekistan илғор технологияларни жорий этишни давом эттиради ҳамда бизнес ва давлат тузилмаларига рақамли маълумотларини самарали ҳимоя қилишда кўмаклашади.
Киберхавфсизлик соҳасидаги жаҳон етакчиси
Palo Alto Networks — тармоқ, булут ва корпоратив хавфсизлик учун инновацион ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган етакчи халқаро компаниялардан бири ҳисобланади. Компания технологиялари бизнес ва давлат тузилмаларида IT-инфратузилмасини киберҳужумлардан ҳимоялашга, маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олишга ва рақамли муҳитдаги хавфларни камайтиришга ёрдам беради.
2024 йилда Green Light ITS расман Palo Alto Networks компаниясининг Diamond Innovator ҳамкори мақомини қўлга киритди. Бу муҳим ютуқ Green Light ITS'ни Ўзбекистонда шундай юқори мақомга эришган биринчи IT-компанияга айлантирди.
Green Light ITS компаниясининг техник директори Алексей Муркаев:
Хавфсизлик ҳашамат эмас, балки ҳал қилувчи заруриятдир. Киберхавфсизлик нафақат таҳдидлардан ҳимояланиш, балки ҳар қандай бизнеснинг барқарор ва ишончли фаолияти учун пойдевордир.
Palo Alto Networks томонидан "Ўзбекистондаги энг яхши ҳамкор" деб тан олинишимиз бизнинг меҳнатимиз, тажрибамиз ва илғор технологияларни жорий этишга бўлган доимий интилишимизнинг натижасидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки Ўзбекистоннинг рақамли муҳитини янада хавфсизроқ қилиш йўлида тўғри ҳаракат қилаётганимизнинг тасдиғидир.
Биз Palo Alto Networks компаниясига ишончли ҳамкорлик ва инновацион ечимлар учун, мижозларимизга ишонч билдирганлик учун, Green Light ITS жамоасига эса касбий маҳорат ва мукаммалликка интилиш учун миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Хавфсизлик муросага эмас, балки меъёрга айланиши учун ишимизни давом эттирамиз.
Green Light ITS компанияси ҳақида
Green Light ITS — ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳасидаги етакчи халқаро тизим интеграторларидан биридир. Компания Марказий Осиёда ўн йилдан ортиқ фаолият юритиб, 200 дан зиёд мураккаб IT-лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширди ва ўзини ишончли ҳамкор сифатида намоён этиб келмоқда.