Март ойида банк-молия соҳаси ходимлари 13 кун дам олиши мумкин

02.03.2025 06:55

14 877

Жорий йил 8 март —Халқаро хотин-қизлар байрами шанба кунига тўғри келиши муносабати билан, байрам учун дам олиш куни душанба, 10 март санасига кўчирилади. Шунингдек, 21 март Наврўз байрами муносабати билан кетма кет уч кун — 21, 22, ва 23 март кунлари дам олиш куни бўлади. Рамазон ҳайитининг биринчи куни 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилмоқда.

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, март ойида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ўзбекистонликлар (шу жумладан, банк-молия соҳаси ходимлари) жами 13 кун дам олиши кутилмоқда.

Хусусан, яқинлашиб келаётган 8 март —Халқаро хотин-қизлар куни шанба кунига тўғри келиши муносабати билан байрам учун дам олиш куни душанба, 10 март санасига кўчирилади.

Шунингдек, 21 март Наврўз байрами муносабати билан кетма кет уч кун 21-22-23 март дам олиш кунлари бўлади. Рамазон ҳайитининг биринчи куни 31 мартга тўғри келиши эҳтимоли катта эканлиги боис, ойнинг якуний санаси ҳам дам олиш куни бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, 2025 йил март ойидаги дам олиш кунлари:

  • 1, 2 март — шанба-якшанба;
  • 8, 9 март — шанба-якшанба;
  • 10 март — кўчирилган дам олиш куни;
  • 15, 16 март — шанба-якшанба;
  • 21 март — Наврўз байрами;
  • 22, 23 март — шанба-якшанба;
  • 29, 30 март — шанба-якшанба;
  • 31 март — Рамазон ҳайитининг биринчи куни.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка асосан, байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, қўшимча дам олиш куни берилади.

Теглар:

#дам_олиш_кунлари

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган