Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг тегишли қарорига кўра тасдиқланган "Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом" Адлия вазирлигидан 2021 йил 30 сентябрда 3322-сон билан рўйхатдан ўтказилди. Низом банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва тўлов ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни рақамли идентификация қилиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Низомда рақамли идентификация ва рақамли аутентификация жараёнларига тушунтириш берилган бўлиб, мазкур жараёнлар орқали мижозларга хизмат кўрсатиш тартиб-таомили белгиланган.
Хусусан, мижозларни рақамли идентификация қилишда кредит ва тўлов ташкилоти томонидан қуйидаги усуллардан фойдаланилишига рухсат берилган:
- мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларга таянган ҳолда кредит ва тўлов ташкилотининг ходими томонидан мижоз шахсини текшириш ва идентификация қилиш;
- кредит ва тўлов ташкилотининг ахборот тизимлари томонидан реал вақт режимида инсон омилисиз мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш.
Бунда, биринчи усулда мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилишда:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг (биометрик паспорт ёки идентификация ГО-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг) ички назорат қоидалари талабларига мувофиқ тегишли маълумотларга эга бўлган қисмлари фотосуратларини мижоздан қабул қилади;
- мазкур Низом талабларига мувофиқ мижознинг фотосурати ва (ёки) видеотасвирини қабул қилади;
- “Электрон ҳукумат” тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларига (бундан буён матнда марказий маълумотлар базаси деб юритилади) сўров юбориш орқали ундаги маълумотлар билан солиштиради;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатда жойлашган фотосуратни мазкур Низомга мувофиқ қабул қилинган фотосурат ва (ёки) видеотасвир билан, шунингдек марказий маълумотлар базасида жойлаштирилган фотосурат билан (агар мавжуд бўлса) солиштиради;
- мижоз билан боғланишда фойдаланиладиган мобил телефон рақамини айнан ушбу мижоз томонидан фойдаланилаётганлигини аниқлаш имконини берувчи усул (мобил телефонга боғланиш, 8М8 хабар юбориш) ёрдамида текширади;
- ички назорат қоидаларига мувофиқ мижознинг юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига кириши ёки кирмаслиги нуқтаи назаридан текширувни амалга оширади.
- Кредит ва тўлов ташкилотининг масъул ходими мижоз билан онлайн видеоконференцалоқа сеансини ўрнатиб, қабул қилинган ҳужжатларнинг айнан унга тегишлилигини текширади.
Иккинчи усулда идентификация қилишда (реал вақт режимида инсон омилисиз мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш) :
- мижоздан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификация ГО-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) серияси ва рақамини ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва туғилган санасини ёхуд ушбу маълумотлардан барчасини ҳамда мазкур Низомга мувофиқ фотосуратини ёки видеотасвирини реал вақт режимида олади;
- марказий маълумотлар базасига сўров юборади ва мижознинг қуйидаги шахсий маълумотларини олади:
- рақамли фотосурати (агар мавжуд бўлса), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), биометрик паспорт ёки идентификация ГО-картасининг берилган санаси, унинг амал қилиш муддати ҳамда берилган жойи, давлат тилида фамилияси, исми, отасининг исми (лотин ёзувида), жинси, туғилган мамлакати, туғилган жойи, миллати, фуқаролиги ҳамда доимий ёки вақтинча яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар;
- мижоздан реал вақт режимида олинган фотосуратни ёки видеотасвирдаги фотосуратни марказий маълумотлар базасидан олинган фотосурат билан (агар мавжуд бўлса) автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштиради;
- мижоз билан боғланишда фойдаланиладиган мобил телефон рақамини айнан ушбу мижоз томонидан фойдаланилаётганлигини аниқлаш имконини берувчи усул (мобил телефонга боғланиш, 8М8 хабар юбориш) ёрдамида текширади;
- қабул қилинган маълумотларни ички назорат қоидаларига мувофиқ Рўйхат билан автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштиради.
Низомга кўра, рақамли идентификация қилиш мазкур Низомда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги хизматларни кўрсатишда қўлланилиши мумкин:
- электрон ҳамёнларни очиш ва уларни бошқариш;
- банк ҳисобварағини, шунингдек банк картасини очиш ва уларни бошқариш;
- банк карталари ёки электрон пуллар тизимларидан фойдаланилган ҳолда трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш;
- онлайн-микроқарз олиш.
Низомда кредит ва тўлов ташкилотлари мижозни рақамли идентификация ва рақамли аутентификация қилишнинг сифати учун жавобгар эканлиги белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ортган
Халқ банкида USAID MST лойиҳаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2021 йилда банклар миқёсида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи мижозларнинг мутлақ сони 5,7 миллонга кўпайди