“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига талабгорларни саралаб олиш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълумот келтирилган.
Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлат фуқаролари ариза топширишлари мумкин. Аъзолик ўринлари сони 3 тани ташкил этади.
Танловга аризаларни қабул қилиш 2025 йил 28 февраль куни, соат 09:00 дан бошланиб, 2025 йил 28 март куни, соат 18:00 гача давом этади.
Лавозимга даъвогар номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиши сўралади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса) ёки иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар, маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
- меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома (резюме);
- тавсиянома (агар мавжуд бўлса);
- “ЎзИҚМК” АЖ Кузатув кенгаши мустақил аъзосининг мустақиллик мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги ариза.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш (хорижий ва халқаро ўқув юртларида таҳсил олганлиги тўғрисида сертификат ва дипломлари мавжуд номзодлар қўллаб-қувватланади);
- уч йил ва ундан ортиқ бошқарув тажрибасига эга бўлиши;
- “ЎзИҚМК” АЖ фаолиятига таалуқли жараёнларни, бозор ва тармоқ фаолиятини чуқур тушуниши;
- ташкилот ва соҳаларни стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши;
- операцион бошқарув тажрибасига эга бўлиши;
- молиявий институтлар, потенциал инвесторлар, маслаҳатчилар ва ташкилотлар билан бизнес алоқалар ва музокаралар олиб бориш кўникмаларига эга бўлиши;
- корпоратив бошқарув тамойилларини тушуниши;
- режалаштириш, молия, аудит, инсон ресурслари, хатарларни бошқариш, корпоратив бошқарув, рағбатлантириш бўйича бир ёки ундан ортиқ касбий кўникмаларга эга бўлиши.
Номзодларга қўйиладиган талаблар, кутилаётган вазифалар ва ваколатлар бўйича батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ариза жўнатиладиган электрон манзил: info@uzmrc.uz
Алоқа маълумотлари: 78 148 30 00 (116), info@uzmrc.uz