Микрокредитбанк 2024 йилги натижаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказди

24.02.2025 19:53

323

24 февраль куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк раҳбарияти ва масъуллари, ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.

Фото: Микрокредитбанк

Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан "2024 йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти, ОАВ вакиллари, блогерлар ва иқтисодий таҳлилчилар иштироқ этди.

Матбуот анжуманида қатнашган Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимованинг маълум қилишича, банк томонидан ўтган 2024 йилда 7 трлн сўмдан зиёд кредитлар ажратилган. Шундан, 1,9 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 2,4 трлн сўмлик кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастуридан молиялаштирилган. 2 трлн сўм кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ҳамда 1,5 трлн сўмлик микромолиявий хизматлар кўрсатилган.

Фото: Микрокредитбанк

“Натижада банкка бириктирилган 1 230 та маҳаллада уларнинг ривожланиш драйверларига асосан жами 232,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди, уларнинг 113,7 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди. Хусусан, “Сайхунобод” тажрибаси асосида хонадонбай ишлаш орқали 7 273 та хонадонга 136,5 млрд сўмлик “молиявий пакет”лар жойлаштирилди”, деди Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова.

Шунингдек, 1,2 трлн сўм банк кредити ҳисобига 42 048 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 73,1 мингта иш ўрни яратилди. “Уйчи” тажрибаси асосида 996 та учрашувларда кўтарилган 8,3 мингта мурожаатлар ҳал қилиниши натижасида 31,4 мингта иш ўринлари ташкил этилди.

Фото: Микрокредитбанк

2024 йилда банк томонидан халқаро молия институтларидан 124 млн доллар ресурс олиб келинди, аҳоли ва тадбиркорлардан 1,1 трлн сўм депозит, 609 млрд сўм омонат жалб қилинди.  

Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида 2024 йилда банк томонидан 89 592 нафар хотин-қизларнинг айнан бизнесини молиялаштириш учун 1 трлн 604 млрд сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди ва 92 200 нафар аёллар бандлиги таъминланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун жами 2 трлн 397 млрд сўм кредитлар ажратилди. Мазкур кредитларнинг 1 трлн 196 млрд сўми ёки 50 фоизи 78 836 нафар хотин-қизнинг ташаббусларини имтиёзли шартларда молиялаштиришга йўналтирилди.

Фото: Микрокредитбанк

Шу билан бирга, ПҚ-122-сонли қарор асосида 19 370 нафар хотин-қизларга 2024 йилда 253,2 млрд сўм кредитлар ажратиб берилди. 

2025 йил учун режалар ва устувор вазифалар

Банк 2025 йилги вазифаларини Президент 2024 йил 16 декабрь куни олиб борган видеоселектор йиғилишида тижорат банклари олдига қўйган устувор вазифалар ва топшириқлари доирасида амалга оширмоқда.  

Жумладан, Бош банкда маҳаллабай ишлаш бўйича алоҳида департамент, ҳудудий бошқармаларда бўлинмалар ва БХО, БХМларда маҳалла секторлари ташкил қилинди. Банкка бириктирилган 1 121 та маҳаллага янги тизим асосида 332 та “маҳалла банкири” штати очилиб, малакали ва ташаббускор ходимлар билан бутланди. 

Маҳалла секторлари, маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлари томонидан жорий йилда Кичик ва ўрта бизнесга 5,4 трлн сўм ва дастурлар доирасида 2,9 тлрн сўм кредит ажратиш белгиланган. 

Шундан, ПҚ-312 сонли қарор доирасида 1 трлн сўм, “Бизнесга биринчи қадам” доирасида 315 млрд сўм, Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 1,5 трлн сўм, Ҳамроҳ дастури доирасида 57 млрд сўм маблағ ажратилади. 

Фото: Микрокредитбанк

Банк томонидан 2025 йилда барча имкониятларни ишга солиш орқали 320 минг кишининг бандлиги таъминланади, уларнинг 131 минг нафари доимий даромадли ишга жойлаштирилса, 189 минг нафари тадбиркорликка жалб этилади. 

Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 7,7 трлн сўмлик кредитлар ажратилади.  

Кредит маблағларининг асосий қисми, яъни камида 50 фоизи кичик бизнес субъектларига йўналтирилади. Бу мақсадга эришиш учун жорий йилда халқаро молия институтларидан 260 млн доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган. Мазкур маблағларнинг 50 млн доллари “молиявий оммабоплик” дастури доирасида микролойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. 

Аҳолига ижарага берилган 1 756 гектар ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 160 та намунали лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу мақсадда 160 та агрегатор танлаб олинди. 

Дастлабки экин сифатида 5 400 нафар аҳоли кооперативларга аъзо бўлган полиз ва сабзавотлар етиштириш учун агрегаторларнинг 3,8 млрд сўм кредитга талаби аниқланди. “Супер лойиҳа” доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжирини яратиш учун 105 гектар ер майдонида 7 та намунавий лойиҳа шакллантирилди. 

Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани, “Тазғара” ОФЙда ёшларга 15 гектар ер майдони ижарага берилди. Биринчи экинда – помидор, иккинчи экинда – кўкатлар экилиши режалаштирилган. 

Фото: Микрокредитбанк

Январь-феврал ойларида “Уйчи тажрибаси” асосида банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар натижасида 5 857 нафар тадбиркорлар билан 482 маротаба учрашув ўтказилиб, унда кўтарилган 2 118 та мурожаат ижобий ҳал қилиниши натижасида 2 188 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, 1 823 тасига 63 млрд сўм кредит ажратилди, 8 тасини 20 млрд сўмлик кредит қарздорлиги муддати узайтирилди, 287 та бошқа масалалар ҳал этилди.  

Тадбир сўнггида журналистлар ва жамоатчилик вакилларининг саволлари эшитилиб, банк мутасаддилари томонидан жавоб берилди.

Теглар:

#микрокредитбанк#матбуот_анжумани

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган