Туронбанк бошқаруви раисига ўринбосарлар тайинланди

24.02.2025 06:53

1 220

2024 йил март ойидан буён Туронбанк Юнусобод БХМ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зоҳиджон Обидов (расмда чапда) ҳамда Тошкент шаҳар БХМ бошлиғи в.б. лавозимида ишлаб келган Рустам Хайдаров (ўнгда) Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.

Фотоколлаж: Bankers.uz

Зоҳиджон Сидиқович Обидов Рустам Бахтиёрович Хайдаровлар Туронбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Зоҳиджон Сидиқович Обидов 1985 йил Фарғона вилоятида туғилган.2005 йилда Фарғона политехника институтида бакалавриатни, 2020 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида магистратурани тамомлаган.

З.Обидов Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Пахтабанк Водил филиали иқтисодий бўлимида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. 2007 йилдан 2014 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон — Германия "Савдогар" банки Фарғона вилоят бўлимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2014 йилнинг декабрь ойидан Туронбанк тизимида фаолият бошлаган. У ҳозирги кунга қадар банкнинг Фарғона, Юнусобод, Андижон филиаллари бошқарувчиси каби лавозимларда ишлаган. Айни лавозимга тайинлангунга қадар (2024 йилнинг март ойидан бери) "Туронбанк" АТБ Юнусобод банк хизматлари маркази раҳбари в.б сифатида ишлаб келаётганди.

Рустам Бахтиёрович Хайдаров бунга қадар (2024 йилнинг март ойидан бери) "Туронбанк" АТБ Тошкент шаҳар банк хизматлари маркази раҳбар в.б лавозимида ишлаб келаётганди. Р.Хайдаров 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтининг "Банк иши" йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Халқ банки Тошкент шаҳар филиали, Валюта муомалалари бўлимида 1-тоифали мутахассис сифатида бошлаган. У 2017 йилга қадар Халқ банки тизимида турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. 2017 йилдан Туронбанк тизимида раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, банкнинг Миробод, Мирзо Улуғбек филиалларини ва Тошкент шаҳар банк хизматлари марказини бошқарган.


Теглар:

#туронбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган