Туронбанк томонидан Сурхондарё, Навоий ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Хусусан, Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Хайдаров Сурхондарёда тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг ғоя ва режалари хусусида фикр алмашилди.
Сурхондарё вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Янги режаларни амалга оширишда юзага келаётган қийинчиликлар хусусида ҳам сўз юритилиб, уларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Мулоқотда Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари Тоҳир Ахмедов ва Навбаҳор тумани ҳокими ҳамда туманда фаолият олиб борувчи бизнес вакиллари иштирок этди.
Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Наманган вилояти Косонсой туманида Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳиджон Обидов ҳамда Косонсой тумани ҳокими биринчи ўринбосари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Учрашувда Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи бизнес вакиллари ҳамда энди ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар иштирок этди. Тадбиркорлар ўз ғоя ва режалари билан бўлишиб, амалиётда юзага келаётган тўсқинликлар ҳақида маълумот беришди.
Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Мазкур учрашувларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш мақсадида Туронбанк томонидан ишлаб чиқилган банк маҳсулотлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Ҳозирги кунда мазкур учта вилоятда Туронбанкка жами 91 та маҳалла бириктирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида банк томонидан ишга қабул қилинган маҳалла агентлар ва алоҳида маҳалла банкирлари ҳудудлардаги бизнес муҳитни янада яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича фаолият олиб боряпти.