Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Бухоро, Навоий, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида тадбиркорлар билан учрашди. Жорий йилда 5 миллион 200 минг нафар, жумладан, банклар томонидан 3 миллиондан зиёд аҳолини банд қилиш режалаштирилган.
Бухоро вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Шу мақсадда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан банк қошида аҳоли ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қуватловчи компаниялар фаолияти йўлга қўйилди. Муассасага бириктирилган 712 та маҳаллага маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар тайинланди. Соддалаштирилган шартлар асосида кредит маҳсулотлари жорий қилинди.
Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Бундан ташқари, банк раҳбарияти томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни янги лойиҳаларни ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоятида тадбиркорлар билан учрашув
Самарқанд вилоятининг Паяриқ ва Оқдарё, Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ғиждувон, Навоий вилоятининг Кармана, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Шовот туманларида ўтказилган ана шундай тадбирларда тадбиркорларнинг ғоя ва режалари юзасидан фикр алмашилди, янги лойиҳаларини тадбиқ этишда тўсқинлик қилаётган муаммолари ўрганилди, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан учрашув