Octobank ва барқарор тараққиёт: "Биз келажак учун пойдевор яратмоқдамиз"

19.02.2025 15:50

274

Octobank ESG тамойилларига содиқ — илғор технологиялар ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни жорий этмоқда. Банк табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга, барқарор ва экологик тоза лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр.

Фото: Octobank

Барқарорлик нафақат молиявий кўрсаткичлар, балки атроф-муҳит, жамият ва корпоратив бошқарувга масъулиятли муносабат билан ҳам белгиланади. Octobank ESG тамойилларига содиқ — илғор технологиялар ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни жорий этмоқда.

"Биз Octobankда муваффақиятли бизнес нафақат даромадли, балки масъулиятли бўлиши кераклигига ишонамиз, — дея таъкидлади Octobank Ижро аппарати раҳбари ва ESG лойиҳалари координатори Комилжон Саидов. — Потенциал хавф-хатарларни аниқлаш ва барқарор ривожланиш имкониятларини белгилаш мақсадида, биз бошқарув тизимимизни мунтазам такомиллаштириб борамиз, бизнес жараёнларимизни оптималлаштирадиган ва атроф-муҳитга таъсирни камайтирадиган инновацион технологияларни жорий этишга интиламиз. Рақамлаштириш, виртуал карталарга ўтиш ва экологик лойиҳаларни ривожлантириш каби ташаббусларимиз – бу янада самаралироқ бизнес сари ташланган қадамлар бўлиб, мижозларимиз, ходимларимиз ва умуман жамиятимиз учун барқарор келажак яратишга қўшган ҳиссамиздир".

Бизнесга экологик жиҳатдан ёндашув

Банкнинг асосий йўналишларидан бири — экология. Octobank углерод изини камайтириш учун лойиҳаларни ривожлантирмоқда:

• Рақамли трансформация. Электрон ҳужжат айланишини (EDO) жорий этиш Octobankга корпоратив жараёнларни оптималлаштиришга, ортиқча операцияларни ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга — CО2 чиқиндиларини, пластик ва қоғоздан фойдаланишни камайтиришга ёрдам беради. 

• Виртуал карталар. Пластик ташувчилардан фойдаланишни камайтирамиз — шу тариқа рақамлаштириш ва табиатни муҳофаза қилишга ҳисса қўшамиз. Бундай карта мобил илова орқали расмийлаштирилади ва ишлатилади. 

• Келажакдаги режалар дарахт экиш, батареяларни утилизация қилиш дастурини жорий этиш ва корпоратив автопаркка электромобилларни босқичма-босқич жорий этишни ўз ичига олади.

Корпоратив стратегияда барқарор тараққиёт тамойиллари

Инсонлар — Octobankнинг асосий бойлиги. Шу боис, биз ҳар бир ходим ўзини жамоанинг бир қисми деб ҳис қиладиган, касбий жиҳатдан ўсиш имкониятига эга бўладиган ва муносиб рағбат оладиган муҳитни яратмоқдамиз. 

Octobank ходимларга қуйидагиларни таъминлайди:

• Ижтимоий кафолатлар ва имтиёзлар. Мураккаб ҳаётий вазиятларда кўрсатиладиган ёрдам.

• Ривожланиш ва мансабда кўтарилиш. Шаффоф карьера йўналишлари: ҳар бир ходим ўзининг касбий ривожланиш йўли ва мақсадини аниқ тушунади. Курсларда таълим олиш, тренингларда иштирок этиш ва соҳа бўйича конференцияларга қатнашиш. 

• Мотивация тизими. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бонусларнинг адолатли ва тушунарли тизими. 

• Соғлом турмуш тарзи. Спорт зали ва бассейнга обуналар, корпоратив спорт тадбирлари, шунингдек, ходимларнинг фарзандлари учун соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар.

Гендер тенглиги тамойиллари корпоратив кодексда мустаҳкамланган ва кадрлар сиёсатида амалга оширилмоқда. Шуниндек, банк Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Германия ва бошқа мамлакатлардан келган мутахассислардан ташкил топган кўп миллатли жамоаси билан фахрланади.

Бундан ташқари, Octobank Ўзбекистон иш берувчилар уюшмаси ва дунёнинг етакчи молиявий ташкилотларини бирлаштирган Qorus халқаро ҳамжамиятининг аъзоси ҳисобланади. Бу корпоратив ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш соҳасидаги энг яхши амалиётларни ўзаро алмашишга кўмаклашади.

Octobank табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга, барқарор ва экологик тоза лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр. Банк бундай сифатли сармоялар нафақат атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга ҳисса қўшишини, балки узоқ муддатли иқтисодий қиймат ҳам яратишини чуқур англаб етган.

Телефон: (+998) 71 202 33 33

Қўллаб-қувватлаш: @octobanksupport

E-mail: info@octobank.uz

Facebook: fb.com/octobank.aj

Instagram: @octobank_aj

Telegram: https://t.me/Octobank_AJ

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган