"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан "Uzagrostar xolding" МЧЖ компанияси таъсис этилади. Бу ҳақда Президентнинг 14 февралдаги ПФ-22-сонли қарорида маълум қилинди.
Мазкур компанияни ташкил қилиш бўйича Президентнинг ПҚ-57-сонли қарори ҳам қабул қилинди. Унга кўра, мазкур компания МЧЖ шаклида ташкил этилади.
Компания қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ихтисослашувни чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ ташкилий тузилмасига алоҳида директор ўринбосари лавозими киритилади ва унга ушбу компания фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси топширилади.
2025 йилнинг 25 февралига қадар мазкур компаниянинг устав капиталини шакллантириш мақсадида "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖга 300 млрд сўм ажратилади.
"Uzagrostar xolding" компанияси муассислигида талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кесимида базавий ва қамраб олинадиган туманларда маҳсулот етиштириш ихтисослашувини чуқурлаштириш учун 13 та компания очилади.