Жиззахда йирик миқдордаги қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

18.02.2025 17:41

634

Жиззах вилоятида 100 долларлик купюрадаги жами 51 минг АҚШ доллари ҳамда 200 минг сўмлик купюрадаги жами 100 млн сўм қалбаки пулларни 93 млн сўм эвазига сотмоқчи бўлган икки шахс қўлга олинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Прокуратура Департаменти

Жиззах вилоятида 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 51 000 доллар ва 200 минг сўмлик банкнотдаги жами 100 млн сўм қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаролар И.Н. ва М.М. фуқаро С.Г.га 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 51 000 қалбаки АҚШ долларини ҳамда 200 минг сўмлик купюрали қалбаки 100 млн сўмни жами 93 млн сўмга сотишга келишган. Фуқаролар белгиланган пулнинг 39,2 млн сўмини банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теглар:

#жиноят#прокуратура

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган