ЕТТБ ва ХМК Ўзбекистондаги TBC-Bank акцияларини сотиб олади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Лондондаги фонд биржаcида рўйхатдан ўтган ҳамда Грузиядаги энг йирик молиявий ташкилот ҳисобланган “TBC Bank Group”нинг “TBC Bank Uzbekistan”га тегишли акцияларига эга бўлган ҳолда, Ўзбекистоннинг банк секторидаги хусусий сектор иштирокига жалб қилинмоқда. Мазкур инвестициялар Ўзбекистонда рақамли молиялаштиришни мустаҳкамлаш ва шу билан бирга мамлакатда молиявий хизматлардан фойдаланиш даражасини кўтаришга қаратилган.

photo_2021-09-30_19-53-43

Икки молиявий инвесторлар, яъни ЕТТБ ва ХМК ҳар бири TBC UZнинг 20 фоизгача бўлган улушига эга бўлишни режалаштирган. Ушбу киритилаётган инвестициялар бозорнинг хусусий секторида фаолият юритиб келаётган янги иштирокчи операцион фаолиятининг давомий ўсишига ёрдам беради ва мазкур секторда корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини қўллаб-қувватлайди. Инвесторларнинг ҳар бири учун бадал миқдори 9.4 миллион AҚШ долларни ташкил этади, бунда асосий мақсад 2022-2024 йиллар мобайнида унинг келажакдаги капиталига ижобий таъсир кўрсатишдир.

photo_2021-09-30_19-53-45

“Йигирма йиллик муддат ичида бизни иккиланмай қўллаб келган ХМК ва ЕТТБ билан биз узоқ муддат давомида муваффақиятли ҳамкорликга эга бўлганмиз. Мен ушбу фаолиятимизнинг кейинги ҳаяжонли босқичини биз билан бошлагани учун ЕТТБ ҳамда ХМКга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман." - дея таъкидлади TBC-Bank Бош директори Ваҳтанг Буцкҳрикидзе.

photo_2021-09-30_19-53-42

Теглар:
×