Капиталбанк банк соҳаси ва корпоратив бошқарув бўйича етакчи экспертлар билан учрашувлар – референс-ташрифлар ўтказиш амалиётини давом эттирмоқда.
2025 йилнинг биринчи референс-ташрифи 13 февраль куни Капитал Академияси ҳудудида ташкил этилди. Учрашув ахборот технологиялари аудити ва ахборот хавфсизлиги амалиётларига бағишланди.
Референс-ташрифда Капиталбанк Ички аудит департаменти Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги аудити бошқармаси бошлиғи Сергей Акмурзаев спикерлик қилди. Тадбир доирасида иштирокчилар ахборот технологиялари аудити, ахборот хавфсизлиги аудити ва аудит жараёнларини автоматлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
"Биз тезкор ўзгаришлар даврида яшаяпмиз: технологиялар ривожланмоқда, мижозларнинг талаб ва эҳтиёжлари ортиб бормоқда. Шундай шароитда очиқ мулоқот ва профессионал муҳокамалар шунчаки зарурат эмас, балки муваффақият калитидир. 20 йилдан ортиқ фаолияти давомида Капиталбанк кўплаб кучли мутахассисларни етиштирди. Биз тажриба алмашиш ва профессионал ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш нафақат алоҳида компаниялар, балки бутун молия ва банк сектори муваффақиятининг асосий омили эканлигига ишонамиз", — дейди Капиталбанк Ички аудит департаменти директори Максим Марков.
Тадбир меҳмонлари ва панель муҳокамаси иштирокчилари Uzum Technologies, ANORBANK, Tenge Bank, Пойтахтбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Туронбанк, Uzum Bank ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ички аудит, комплаенс-назорат, IT-аудит бўлимлари директор ва раҳбарлари ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислари бўлди.
2024 йилда референс-ташрифлар лойиҳаси ўз самарадорлигини исботлаб улгурди: Капиталбанк HR ва аудит соҳасидаги мутахассислар учун олтита учрашув ташкил этиб, иштирокчиларга қимматли билимлар олиш ва профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятини яратди.