Бизнесни ривожлантириш банки мижозлар учун бизнес-тушлик ташкил қилди

10.02.2025 09:06

329

Пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан бизнес-тушлик ташкил этилди. Мазкур тадбирга банк мижозлари бўлган “Uzbekistan GTL”, “ADM Jizzax”, “Arimex”, “Rimpex Polimer”, “Petrowool”, “Akfa Group”, “Oqsaroy Tekstil” каби етакчи ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар таклиф этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан банк ва мижозлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, банк маҳсулотлари жозибадорлигини янада ошириш мақсадида бизнес-тушлик ташкил этилди. Мазкур тадбирга Ўзбекистондаги йирик компаниялар, жумладан, банк мижозлари бўлган “Uzbekistan GTL”, “ADM Jizzax”, “Arimex”, “Rimpex Polimer”, “Petrowool”, “Akfa Group”, “Oqsaroy Tekstil” каби етакчи ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар таклиф этилди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Мулоқот давомида иштирокчиларга банкнинг узоқ йиллик ривожланиш босқичлари, тадбиркорлар учун мавжуд кредит маҳсулотлари, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар, транзакцион банкинг хизматлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бизнес-тушлик тадбиркорлар ва банк мутахассислари ўртасида ўзига хос очиқ мулоқот майдони бўлди. Унда Бизнесни ривожлантириш банкининг кредит маҳсулотлари ва молиялаштириш дастурларидан фойдаланиш шартлари, йирик лойиҳалар учун инвестицияларни жалб қилиш механизмлари, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва бизнесни ривожлантириш, “яшил иқтисодиёт” доирасидаги молиялаштириш имкониятлари, банк ва йирик тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мавзуларида фикр алмашилди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Таклиф этилаётган хизмат ва маҳсулотларнинг жозибадорлигини янада ошириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқишда мижозлар талабларига устуворлик берилиши қайд этилди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Ишчанлик руҳида ўтган мулоқот давомида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доир ғоялар ва таклифлар билдирилди. Тадбир якунида иштирокчилар банкнинг мижозлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида олиб бораётган сиёсати ҳамда таклиф этилаётган молиявий ечимларни ижобий баҳоладилар.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган