2024 йил Octobank учун муҳим йил бўлди. Банк ўз мавқеини мустаҳкамлади, бозорда эътирофга сазовор бўлди ва стратегик шерикликни кенгайтирди. 2025 йилда банкнинг асосий эътибори технологияларни ривожлантириш, ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш тажрибасини яхшилашга қаратилади.
Асосий ютуқлар:
- 2024 йилда Octobank мижозлари сони 3,6 миллионга етди.
- Янги — технологик ва қулай сайт ишга туширилди.
- Глобал ребрендинг ўтказилди: логотип ва фирма услуби янгиланди, барча ташувчиларнинг дизайни яхшиланди ва янги коммуникация стандартлари жорий этилди.
- LSEG Data & Analytics (молия-бозорлари учун аналитика тақдим этувчи компания), Bloomberg платформаси, шунингдек, Хитойнинг Tencent техноген гиганти — Tenpay шўба корхонаси билан муваффақиятли ҳамкорлик ўрнатилди.
- Капитал 755 млрд сўмга оширилди.
Банк барқарор молиявий ўсиш кўрсаткичларини қайд этмоқда. 2022 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда банк активлари 3 баробардан кўпроққа, соф фойдаси эса 17,5 баробарга ўсган
Инфографика: Octobank
2024 йилда банкнинг соф фойдаси 150 млрд сўмни, активлари эса 3,16 трлн сўмни ташкил этган. Бундай натижалар Octobank'нинг молиявий барқарорлиги ва ресурсларни бошқариш самарадорлигини тасдиқлайди.
Visa версияси бўйича 2024 йилнинг энг яхши банк-эквайери бўлди
Octobank Visa томонидан "Электрон тижорат бўйича 2024 йилнинг энг яхши эквайер банки" мукофотига сазовор бўлди.
Банк бизнес учун қулай ечимларни тақдим этади:
- Пулни қайтаришлар ва тўхтатиб туриш. Агар товар харидорга тўғри келмаса, унга пулни тўлиқ ёки қисман қайтариш мумкин, шунингдек, агар мижоз товар учун пулни қайтаришни хоҳласа, комиссияларни тежашга ёрдам беради.
- Обуна бўйича тўловлар. Обуна моделига эга бўлган бизнес учун мос келади — мунтазам ҳисобдан ечишни созлаш мумкин: мижоз иштирокида битта тўлов, кейингилари эса — автоматик равишда.
- Батафсил таҳлил: Савдо таҳлили учун транзакциялар статистикаси.
- Осон интеграция. Ўзингиз яратган сайтлар учун ҳужжатлар ва CMS асосидаги сайтлар учун тайёр ечимлар.
- PCI DSS сертификати: Мижозларни ҳимоя қилиш учун халқаро хавфсизлик стандартлари.
Бизнес хизматлари — Globbing кейси
"Globbing — чет элдан, масалан, АҚШдан товарларни буюртма қилиш мумкин бўлган интернет платформаси. Платформа нафақат етказиб беришни, балки мижоз номидан харид қиладиган хизматни ҳам таклиф этади. Компаниянинг асосий талабларидан бири турли хил тўлов усулларини қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Мижозлар буюртмаларни Visa, Mastercard ва бошқа халқаро карталар орқали тўлаш имкониятига эга бўлишлари керак эди. Илгари бу муаммо эди, чунки барча банклар ҳам тўлов усулларининг бундай турларини тақдим қила олмасдилар", — деб ҳикоя қилади Globbing директори Хуршид Садулоев
Octobank турли тўлов усулларини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди. Мижозлар буюртмаларини ўз карталаридан, унинг қаерда чиқарилганидан қатъий назар тўлашлари мумкин. Бу барча мижозлар, айниқса халқаро мижозлар учун жараённи соддалаштирди.
"Биз барча турдаги тўловларнинг мавжудлиги ва турли мамлакатлар карталарининг қўллаб-қувватланиши туфайли сотувларни оширдик. Ҳозир Тошкентда бизнинг мижозларимиз кўп — ҳам маҳаллий аҳоли (резидентлар), ҳам чет элликлар, улар биздан маҳсулотларга фаол буюртма беришмоқда. Globbing орқали хизматдан фойдаланиш учун қўшимча карталарни очиш шарт эмас; улар ўзлари яшайдиган мамлакатларда чиқарилган карталардан фойдаланишлари мумкин — бу сотувларни ошириш мақсадимизга эришишимизга имкон берган асосий афзалликлардан биридир", — дейди мижоз.
Банкнинг йирик ҳамкорлари орасида, шунингдек:
- UzEX товар-хомашё биржаси.
- UzAirways авиакомпанияси.
- Beeline алоқа оператори.
- Korzinka Go етказиб бериш хизмати.
- Paynet тўлов тизими, Yandex Eats овқат етказиб бериш ва Yandex Go такси хизматлари.
Octobank мижозлари 100 мингдан ортиқ виртуал карталарни расмийлаштиришди
Octobank виртуал карталари — бу асосий картани боғламасдан онлайн харид қилиш, меҳмонхоналарни бронь қилиш ва обуналарни расмийлаштиришнинг оддий ва хавфсиз усулидир. Карталар Octo-Mobile иловасида бир зумда чиқарилади ва Android смартфонлари ва "ақлли" қурилмалар орқали халқаро тўловлар, контактсиз тўловларни бажариш имкониятини беради.
2024 йил бошидан буён Octobank мижозлари 100 мингдан ортиқ виртуал карталарни расмийлаштирдилар. Octo-Mobile иловасида бир нечта турдаги виртуал карталарни очиш мумкин:
- Visa ва Mastercard. Долларда ва сўмларда ишлаб чиқарилади, халқаро ва маҳаллий харидлар учун мос келади. Амал қилиш муддатини 3 ойдан 2 йилгача танлаш мумкин.
- Humo. Сўмдаги карта — маҳаллий онлайн харидлар учун мос келади.
Муаммоли активларнинг йўқлиги
2024 йилнинг май ойида банкнинг активларида муаммоли активлар улуши — 76,9 фоизни ташкил этган. Аммо июнь ойига келиб, мижозлар уларни бутунлай сўндиришди — улуш нолгача тушди. Шу тариқа, Octobank барча муаммоли активлардан муваффақиятли халос бўлди:
- Мижозлар 324 млрд сўмлик қарзларини тўлаб беришди.
- Octobank Ўзбекистондаги муаммоли қарзлари бўлмаган саккизта банк рўйхатига кирди.
Бу Оctobank'нинг ишончлилиги ва барқарорлигини яна бир марта тасдиқловчи далилдир.
Конференция ва форумлардаги иштирок
Sibos
Бу SWIFT томонидан ташкил этиладиган энг йирик халқаро молиявий конференциялардан биридир. 2024 йилда тадбир Пекинда бўлиб ўтди ва қуйидагиларни тўплади:
- Молия институтларининг 10 мингдан зиёд вакиллари.
- 2000 га яқин компаниялар, жумладан, АҚШ Федерал захира тизими, Европа Марказий банки, JP Morgan Chase, Raiffeisen Bank ва бошқалар.
Octobank конференция ҳомийларидан бири сифатида иштирок этди — жамоа Bank of New York Mellon, JP Morgan Chase, Raiffeisen Bank, Bank of China, Commerzbank, UniCredit ва бошқа йирик банклар билан самарали учрашувлар ўтказди. Савдо-сотиқни молиялаштириш, дериватив операциялар, транзакция бизнеси, банклараро депозитлар ва савдо кредитлари каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
FINNEXT Asia
Марказий Осиёда молиявий технологияларни ривожлантиришга бағишланган йиллик форум. Тадбир 2024 йилда Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтди, у қуйидагиларни тўплади:
- Банклар, тўлов тизимлари, финтех - компаниялари ва телекоммуникатсия секторидан 300 дан ортиқ иштирокчилар.
- Халқаро тўлов тизимлари ва технология компаниялари вакиллари ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар. Сунъий интеллект, рақамлаштириш ва тўлов технологияларига алоҳида эътибор қаратилди.
"Биз FINNEXT Asia 2024 нинг асосий ҳамкори бўлишдан мамнунмиз. Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Марказий Осиё молия секторининг келажагини белгилаб берадиган тажриба алмашиш, стратегик шериклик ва янги ечимларни яратиш учун имкониятлар очди", — дея таъкидлади "Octobank" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Максимов.
"PLUS Forum" 2024
Octobank замонавий банк технологиялари бўйича ўтказиладиган энг йирик форумлардан бирининг платинали ҳомийси бўлди, бу орқали банк соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда ва Ўзбекистондаги асосий тенденцияларни шакллантиришда фаол иштирок этмоқда.
ISO 9001:2015 сертификатига эга бўлди
Оctobank халқаро ISO 9001:2015 стандарти бўйича сертификатдан ўтди. Бу банк сифатини бошқариш тизимининг — жараёнларни самарали бошқариш, ресурслардан унумли фойдаланиш ва ходимлар малакасини ошириш каби йўналишларда энг юқори жаҳон стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди.
"Барқарор" прогнози билан "uZA" кредит рейтингини қўлга киритди
Ahbor Reyting агентлиги банкка "Барқарор" прогнози билан "uZA" кредит рейтингини тақдим этди.
Бу банкнинг юқори даражадаги кредитга лаёқатлилиги ва бозор ўзгариши шароитида ҳам қарз мажбуриятларини бажара олиш қобилиятини кўрсатади.
Телефон: (+998) 71 202 3333.
E-mail: info@octobank.uz
Facebook: fb.com/octobank.aj
Instagram: @octobank_aj
Telegram: t.me/Octobank_AJ
Support: t.me/@octobanksupport
Ҳамкорлик асосида