2024 йилда жамоат транспортида банк карталаридан фойдаланиш кескин ортди

28.01.2025 15:11

37

2024 йил давомида жамоат транспортида банк карталаридан 146 млн мартадан кўп фойдаланилган ва бу кўрсаткич транспорт карталарини ортда қолдирган. Шунингдек, автобуслар ва метродаги QR-тўловлар ўсиши юз берган.

Фото: Bankers.uz

2024 йил давомида жамоат транспортларида банк карталари орқали амалга оширилган транзакциялар сони 146,5 млнга етган. Бу 2023 йилга нисбатан 71,5 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Бу ҳақда ATTO 2024 йил бўйича натижаларида маълум қилди.

Банк карталари орқали амалга оширилган транзакциялар транспорт карталарини (140 млн транзакция) ортда қолдирган. 2023 йилда аксинча, транспорт карталари бу борада устун бўлганди.

Манба: ATTO

Шунингдек, автобусларда мобил QR-тўловлар 177,4 фоизга, метродаги QR-тўловлар эса 157,6 фоизга ўсган. Тошкент шаҳрида автобуслардаги транзакциялар 52,6 фоизга ўсган. Метрополитенда эса ўсиш бироз пастроқ - 11,6 фоизни қайд этган.

Манба: ATTO

Умуман 2024 йил давомида жамоат транспортларидаги транзакциялар сони 38 фоизга ўсиб, 510,5 млнтага етган.

Манба: ATTO

Маълумот учун, Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилди. Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун бекатлар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш мумкин бўлди.

Теглар:

#жамоат_транспорти#банк-картаси#карталар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган