Ҳудудларда “маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилмоқда — Трастбанк

23.01.2025 11:38

395

Трастбанк томонидан "Маҳаллабай ишлаш шўъбаси" ташкил қилиниб, Тошкент шаҳрининг бир нечта маҳаллаларида “маҳалла банкири” ва ёрдамчи-агентлари иш бошлади. Ҳозирда бу каби ишлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.

Фото: Трастбанк

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўнгги йилларда банклар фаолияти маҳаллагача туширилгани ўз натижасини бераётганлиги таъкидланиб, бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, молия муассасаси тизимида Маҳаллабай ишлаш шўбаси ташкил этилиб, “маҳалла банкири” ва ҳар бир ҳудудда улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинмоқда. 

Фото: Трастбанк

Жумладан, пойтахтнинг “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” МФЙда “маҳалла банкири” ва “ёрдамчи-агент”ларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда бу фаолиятлар республика ҳудудларида ҳам жадал амалга оширилмоқда.

Улар мазкур ҳудудларнинг драйверини аниқлаб, аҳолининг тадбиркорлик қобилияти ҳамда бизнес имкониятларини ўрганади. Истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш, банклардан кредит олиш, лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига кўмаклашади.  

Фото: Трастбанк

Бугунги кунда Трастбанк томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратилишига замин яратадиган қатор кредит маҳсулотлари жорий этилган. Жисмоний шахслар учун ажратиладиган “Бизнесга илк қадам”, доимий иш билан таъминлаш мақсадида бериладиган микроқарзлар, ўзини ўзи банд қилганларга 150 млн сўмгача микрокредитлар шулар жумласидандир.

Фото: Трастбанк

Юридик шахслар эса 1 млрд сўмгача маблағ ажратишни назарда тутадиган “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” кредити, 300 млн сўмгача имтиёзли микрокредит ва факторинг хизматидан фойдаланиб, ўз фаолиятини кенгайтириши мумкин.

Фото: Трастбанк

Умуман олганда, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, турли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашга эришилмоқда. Бу жараёнларда Трастбанк ҳам фаол иштирок этишда давом этиши айтилган.

Банк матбуот хизмати


Теглар:

#трастбанк#Маҳалла_банкири

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган