Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг “яшил” иқтисодиётни молиялаштириш механизми (GEFF) ва савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури (TFP) доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Банк “Ўзбекистонда “яшил”савдони молиялаштириш бўйича етакчи” ҳамда “Ўзбекистон иқтисодиётини заҳарли газлардан ҳимоялашдаги ютуқлари учун” номинациялари бўйича тақдирлади.
“Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш банк фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир.
Кўп йиллик ўзгаришлар жараёнида банк етакчи халқаро молия институтлари, жумладан ЕТТБ билан ҳамкорликда истиқболли экологик ташаббусларни фаол илгари сурмоқда.
Бугунги кунга қадар банк томонидан 25 млн. АҚШ долларига тенг “яшил” кредит ресурслари жалб қилиниб, улар истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилди.
GEFF дастури доирасида эса, экологик ва барқарор ечимларга қаратилган 50дан ортиқ лойиҳалар молиялаштирилди.
Банкнинг “яшил” кредит портфели умумий ҳажми 559 млн. долларга етди.
2024 йилда банк томонидан 142 млн. долларлик “яшил” кредитлар ажратилди. Бу эса, сезиларли даражада иқтисодий ва экологик самара келтирди.
Тақдирлаш маросимида давлат идоралари вакиллари, халқаро экспертлар, тижорат банклари шунингдек, “яшил” технологиялар ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар иштирок этди.
Банк Ахборот хизмати