Ипотека банк ЕТТБнинг икки нуфузли мукофотига сазовор бўлди

21.01.2025 23:05

139

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ипотека банкни "GEFF-Ўзбекистон билан иқтисодиётнинг карбон чиқиндиларини камайтириш борасидаги ютуқлари" ҳамда "Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги энг яхши лойиҳа учун" мукофотлари билан тақдирлади.

Фото: Ипотека банк

2025 йил 21 январь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ташаббуси билан Ўзбекистонда яшил молия соҳасидаги ютуқларнинг тараққиёти ва ривожланишига бағишланган "Инновациялар, инвестициялар, фойда: Ўзбекистондаги яшил молиянинг келажаги" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш ва савдо кўмагини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ютуқларни эътироф этишга бағишланди.

Тадбир давомида Ипотека-банк ЕТТБ томонидан икки йўналиш, "GEFF-Ўзбекистон билан иқтисодиётнинг карбон чиқиндиларини камайтириш борасидаги ютуқлари" ҳамда "Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги энг яхши лойиҳа учун" мукофотлари билан тақдирланди. Ушбу натижалар, банкнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги молия хизматлари бозорида, шу жумладан яшил иқтисодиёт йўналишидаги етакчи ўринда эканлигини тасдиқлайди.

Фото: Ипотека банк

Мукофотлар Ипотека-банки ва ЕТТБ ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижаси ҳисобланади. Ушбу ҳамкорлик минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ипотека-банк, мижозлар учун молиявий хизматлар доирасини кенгайтириш ва илғор молиявий воситаларни жорий этишда давом этмоқда, бу эса Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ипотека-банк#яшил_энергия#яшил_кредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган