2024 йил Пойтахт банк учун катта ютуқлар ва янги босқичларга қадам қўйилган йил бўлди. Ўтган йил давомида банк мижозларига кўпроқ қулайлик, инновациялар ва сифатли хизматлар тақдим этиш мақсадида бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширди.
Қуйида банк фаолиятида рўй берган муҳим ўзгаришлар ва натижалар билан танишиш мумкин:
Январь 2024
• 24/7 Интернет-банкинг тизимининг ишга туширилди.
• Ягона оммавий оферта жорий этилди.
Апрель 2024
• "SNS Ratings" танловида топ-5 алоқа маркази: Банкнинг call-маркази юқори сифатли хизматлари билан банклар ўртасида энг яхши бешталикка кирди.
Май 2024
• Электрон савдони ривожлантиришга қўшилган ҳиссаси учун HUMO Миллий Процессинг Маркази томонидан мукофот билан тақдирланди.
• Банк “Тўлов инновацияларининг келажаги” (Боку) халқаро тадбирида ўз инновацион ёндашувларини намойиш қилди.
Июль 2024
• "Q-WATT" билан ҳамкорлик ўрнатилди.
• “Ria money” халқаро пул ўтказмалари йўлга қўйилди.
• Молиявий хизматларни аҳолига янада қулайроқ ва яқинроқ қилиш мақсадида “Учтепа” янги банк хизматлари маркази очилди.
Август 2024
• Банк ўзининг ижтимоий масъулият стратегияси доирасида молиявий саводхонликни оширишга қаратилган янги лойиҳа — "Молияжон"ни ишга туширди.
• “Аsia express” халқаро пул ўтказмаси йўлга қўйилди.
Сентябрь 2024
• "Kid’s Card": Ёш мижозлар учун мўлжалланган болалар картаси йўлга қўйилди.
• Иқтисодиёт вазирлиги билан ипотека кредитлари бўйича меморандум имзоланди.
Октябрь 2024
• Visa карталарининг чиқарилиши: Classic, Gold ва Infinite карталари жорий этилиб, мижозларга халқаро тўловлар учун қулайлик яратилди.
• Янги марказ очилиши: Бухорода банк хизматлари маркази очилди.
• Ҳамкорлик меморандуми: "Nordic International University" ва "VisionLabs" билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди, бу таълим ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлади.
• Янги веб-сайт: Банкнинг замонавий талабларга мослашган янги сайти ─ poytaxtbank.uz ишга туширилди.
• "Like Cup" футбол турнири: Банк фаол ҳамкор сифатида иштирок этиди.
Ноябрь 2024
• "Tomorrow’s Payment Теchnologies" (Тбилиси) тадбирида қатнашиб, тўлов технологияларининг янги тенденциялари муҳокама қилинди.
• Иқтисодиёт университети билан меморандум имзоланди: Таълим ва тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлашда янги истиқболлар очиш мақсад қилинди.
Декабрь 2024
• "Ҳурматли Ҳамкор" мукофоти: UZCARD Forum ─ 2024 доирасида қўлга киритилди.
• Visa тизими томонидан эътироф: "Visa’нинг янги аъзоси", "Visa Infinite картасини жорий қилган банк" мукофотларига эришилди.