2023 йилнинг август ойида "Равнақ-банк" номи "Octobank" номига ўзгартирилди. Қайта номлаш ва йўналишни ўзгартириш – ҳар доим хавф билан боғлиқ бўлган нозик жараён ҳисобланади. Бироқ, орадан бир ярим йил ўтгач, дадил айтиш мумкинки, бу қадам ўзини тўлиқ оқлади – Octobank нафақат турбулентликни четлаб ўтди, балки ривожланиш кўрсаткичлари бўйича рекорд қайд этди.
Банк ва мижоз ўртасидаги муносабатлардаги ўзгаришлар фалсафаси ва муваффақият формуласи ҳақида Octobank бошқаруви раиси ва асосий акциядори Искандар Турсунов сўзлаб берди.
Айтинг-чи, нима учун Octobank номини ўзгартиришга қарор қилди? Ушбу қарор асосида қандай рамзий ва стратегик сабаблар ётади?
— Номнинг ўзгартирилиши банкнинг кенг қамровли қайта ташкил этилишининг бир қисми эди. Ребрендинг нафақат молиявий муассаса номини янгилашни, балки мижозларимизнинг йирик сегменти — бизнес учун таклиф этилаётган хизматлар мажмуини ҳам ўз ичига олди.
Имиж, хизмат кўрсатиш ёндашувлари ва умуман олганда бренд назорат тизимидан бошқарув тизимигача бўлган чуқур ўзгаришларни бошдан кечирди. Бу онгли равишда қилинган қадам эди ва бу ўзини тўлиқ оқлади.
Банк ребрендинг қилинганидан буён қандай ютуқларга эришди?
— Ушбу даврда банк янги стратегик йўналишларни белгилаб олди. Кузатув кенгаши ва бошқарув таркиби янгиланди, бу эса банк ичидаги корпоратив бошқарувни замонавий бошқарув таркиби талабларига мувофиқ ўзгартириш имконини берди.
Фойда бўйича рекорд даражада ўсиш қайд этилди: 2024 йил якунида бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан икки баробарга ўсиб, 150 млрд сўмни ташкил этди. Фоизсиз даромадлар фавқулодда 799,5% га ошди, бу эса маҳсулотларимизга бўлган талабни яққол тасдиқлайди.
Мижозларимиз 324 млрд сўмлик муаммоли активларни тўлиқ қопладилар. Шу туфайли Octobank мамлакатдаги муаммоли кредитлар даражаси нолга тенг бўлган кам сонли банклар қаторига кирди.
Биз Хитойнинг Tenpay тўлов хизмати билан шартнома тузганмиз. Бу Ўзбекистондаги бизнес учун янги имкониятларни очади ва тўлов учун WeChat’dan фойдаланадиган хитойлик мижозлар билан ишлашда ўз мавқеини мустаҳкамлайди.
Фото: Октобанк
Octobank Ўзбекистон банк хизматлари бозорида қандай рақобатбардош устунликларига эга?
— Технологик: Биз бизнесларни ўзимизнинг тизим билан интеграция қилишни осонлаштирувчи Open API каби юқори технологик ечимларни таклиф қиламиз. Бизнинг корпоратив мижозлар учун яратган гибрид internet-banking тизимимиз қулай ва кўп функциялидир. Рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этишга эътибор қаратиш мижозларимизга дунёнинг исталган нуқтасидан ўз пулларни бошқаришга имкон беради.
Қулайлик ва тезлик: кичик ва ўрта бизнес учун onboarding жараёни максимал даражада соддалаштирилган, аксарият операцияларни онлайн амалга ошириш мумкин — бу мижозларнинг вақтини тежайди.
Шунингдек, банк хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратади: ҳар бир мижоз биз билан ишлашдан мамнун бўлиши учун жараёнлар доимий равишда такомиллаштирилади. Бу узоқ муддатли ва ишончли ҳамкорлик гарови саналади.
Octobank мижозлари энг кўп қайси хизматлардан фойдаланадилар?
— Бизнинг мижозларимиз кўпинча эквайринг хизматларидан фойдаланадилар. Биз “Yandex Gо”, “Uzbekistan Airways” ва “Hertz” каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилиб, уларга тўловларни онлайн қабул қилишда ёрдам берамиз.
Жисмоний шахслар орасида халқаро пул ўтказмалари, виртуал карталардан фойдаланиш, валюта айирбошлаш ва мобил иловалар орқали хизматларга ҳақ тўлаш энг кўп ишлатилади.
Фото: Octobank
Octobank келгуси йилларда қандай фаолият йўналишларини ривожлантиради?
Шу ўринда олтита устувор йўналишни алоҳида таъкидламоқчиман. Рақамлаштириш ва инновацияларни жорий этиш жараёни доимий бўлиши керак: биз рақамли технологияларни ривожлантиришни давом эттирамиз, жумладан корпоратив мижозлар учун қулай мобиль илова яратишни ҳам амалга оширамиз. Бу банк офисига бормасдан онлайн ҳисоблар очиш, миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларни бошқариш, смартфон ёки компьютер орқали тўлиқ банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Мобил илова мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг асосий каналига айланади. Биз таклифларни фойдаланувчиларнинг хоҳиш-истаклари асосида мослаштириб, уларга янада индивидуал ва қулай хизматлар тажрибасини тақдим этамиз. Биз бошқа соҳалардан хизматларни жорий этиш орқали экотизимни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз: e-commerce (овқат етказиб бериш, авиачипталар савдоси), fintech (тўлов ечимлари ва молиявий воситалар), лайфстайл-хизматлар (телефон алоқаси, кўнгилочар платформаларга обуналар).
Ушбу стратегия Octobank'ни нафақат молиявий муаммоларни ҳал қилишга, балки мижозларга кундалик ҳаётда ёрдам беришга қодир бўлган универсал юқори технологияли банкга айланишига имкон беради.
Корпоратив бўлим қулай шароитлар, сифатли хизмат кўрсатиш ва рақамли маҳсулотлар қулайлиги орқали янги мижозларни, айниқса, ҳудудлардан жалб қилишга эътибор қаратади. Мижозлар базасини кенгайтириш — шунингдек, асосий вазифалардан бири.
Биз соддалик ва шаффофлик сиёсатига, “ҳалол” банк тамойилларига амал қиламиз: мажбурий хизматларни истисно қилган ҳолда, нарх шаклланиши шаффоф бўлган тушунарли маҳсулотлар.
Фото: Octobank
Ўзбекистондаги финтех бозори келажакда глобал ўзгаришларга тайёрми? Истеъмолчиларчи, улар тайёрми?
— Бозорнинг ривожланиш йўналишлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчиси — бу суперапплар. Суперапплар ва рақамли банклар кўпаймоқда — улар битта иловада кенг кўламли хизматларни таклиф қилишмоқда. Иккинчиси — исломий банкинг. Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисмида эътиқоднинг долзарб ролини ҳисобга олган ҳолда, муқобил молиявий маҳсулотларни таклиф қилувчи ислом банки сектори ривожланмоқда. Учинчиси — бу криптовалюта ва блокчейн: 2018 йилдан бери крипто-бозорнинг расмий шаклланиши, лицензияланган биржаларнинг ишга туширилиши ва криптовалюта карталарининг жорий этилиши кузатилмоқда.
Истеъмолчиларга келсак, бизнинг ёш ва технологик жиҳатдан ривожланган аҳолимиз янги финтех ечимларига осон мослашмоқда. Фаровонликнинг ўсиши ва урбанизация соҳанинг янада ривожланишига ёрдам беради.
Бироқ, эришилган ютуқларга қарамай, нақд операцияларнинг юқори улуши ва айниқса ҳудудларда рақамли инфратузилмани яхшилаш зарурати каби муаммолар сақланиб қолмоқда. Шунга қарамай, давлат ташаббуслари, IT-паркларнинг яратилиши ва стартаплар учун имтиёзлар финтех экотизимини ривожлантириш учун қулай шароит яратади.
Умуман олганда, Ўзбекистон бозори глобал ўзгаришларга тайёрлигини намойиш этмоқда ва рақамлаштириш ва инновациялар сари фаол ривожланмоқда.
Octobank глобал банк трендларини маҳаллий бозорга мослаштиришни қандай reжaлаштирмоқда?
— Octobank жаҳон банк трендларини маҳаллий бозорга мослаштирмоқда: замонавий ёндашувлар ва воситаларни, шу жумладан, транзакцион бизнес, капитал бозорини ривожлантириш, дериватив операциялар ва FХ-хизмат кўрсатишни жорий этмоқда. Бу бизнинг хизматларимизни мижозлар учун янада қулай ва долзарб бўлишига ёрдам беради.
Биз глобал тажрибани маҳаллий эҳтиёжлар билан уйғунлаштириб, бизнес ва хусусий мижозларга энг самарали ечимларни тақдим этишга интиляпмиз.
Octobank'нинг асосий аудиториясини тавсифлаб беринг. Банк мижози портрети қандай? Мижозларингиз ҳаётида банкнинг ролини қандай тасаввур қиласиз: у фақат молиявий ҳамкорми ёки ундан ҳам миҳимроқми?
— Бизнинг мижозларимиз — бу барча муаммоларини онлайн ҳал қилишни афзал кўрадиган илғор фойдаланувчилар. Улар учун молиявий бошқарув тезкор, қулай ва хавфсиз бўлиши жуда муҳим. Улар мобил иловалардан фойдаланадилар, тез-тез онлайн харидларни амалга оширадилар, обуна учун тўлов қиладилар, виртуал карталардан фойдаланадилар.
Бундай мижозлар индивидуал таклифларни қадрлашади — кешбек, бонуслар, чегирмалар. Улар банкка боришга вақт сарфлашни хоҳлашмайди: ҳамма нарса илова орқали бир неча дақиқада ҳал қилиниши керак. Биз буни яхши тушунамиз ва маҳсулотимиздан фойдаланишни максимал даражада қулай қилишга интиламиз.
Корпоратив мижозлар орасида – йирик компаниялар ҳам, кичик ва ўрта бизнес ҳам мавжуд, уларга онлайн тўловлар ва молияларни бошқариш учун замонавий ечимлар жуда зарур.