Мазкур шаҳобчаларда HUMO терминаллари нақд пулсиз транзакцияларни тез ва хавфсиз ўтказишни таъминлайди, тўлов тизими ҳамкорлари эса инсон омилини минималлаштирган ҳолда касса қисмини автоматлаштиришга ёрдам берди.
Биринчи контейнер ёқилғи қуйиш шохобчаси Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳридаги М34 трассасида иш бошлади. Мазкур АЁҚШ комплекси BCT компанияси томонидан ишлаб чиқилган инновацион ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминали билан жиҳозланган бўлиб, у банк карталари орқали нақд пулсиз тўловларни қўллаб-қувватлайди.
Фото: HUMO
Компания йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб 50 га яқин шундай контейнерли ёқилғи қуйиш шохобчаларини ишга туширишни режалаштирмоқда.