Айни дамда Тошкент шаҳридаги "Hilton Tashkent" меҳмонхонасининг Конгресс залида “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги форум ўз ишини бошлади.
Фото: Bankers.uz
Форум доирасида сўнгги беш йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг таҳлили, шунингдек иқтисодиётни янада ривожлантириш учун истиқболли ғоялар муҳокамалари асосий ўрин тутади.
Фото: Bankers.uz
Шунингдек, форум иштирокчилари:
- Макроиқтисодий ислоҳотлар;
- Давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;
- Давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;
- Капитал бозорларини ривожлантириш;
- Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашадилар.
Фото: Bankers.uz
Форумда республикамиз тижорат банклари томонидан бир неча йирик битим ва меморандумлар имзоланиши кўзда тутилмоқда. Bankers.uz форум доирасидаги муҳим воқеаларни ёритиб боришга ҳаракат қилади.