Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги бошқарувининг 2024 йил 31 декабрдаги “Қозоғистон Республикасининг айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 96-сон қарори қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги қонунга кўра, Қозоғистон Республикаси норезидентлари учун тўлов карталарининг амал қилиш муддатига 12 ойлик чеклов ўрнатилди.
Шунингдек, ҳар бир мижозга тўғри келадиган тўлов карталари сони қисқартирилди, бироқ бу амалда бўлган карталарга тааллуқли эмас.
Қайд этилишича, мазкур қарор мамлакатда “наркотик моддалар ва рақамли активларнинг ноқонуний айланиши соҳасида банк хизматларидан фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида” қабул қилинган.