Бизнесни ривожлантириш банки ACCA халқаро ассоциацияси аккредитациясига эга бўлди

14.01.2025 10:04

109

Олмаота шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ вакиллари ҳамда ACCA'нинг Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон бўйича вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Бизнесни ривожлантириш банкига “АССА Approved Employer” сертификати топширилди.

Фото: БРБ

2025 йил 10 январь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ вакиллари ҳамда ACCA (Association of chartered certified accountants) Марказий Осиё, Арманистон ва Монголия ташкилоти вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Бизнесни ривожлантириш банкига “АССА Approved Employer” сертификатини топшириш маросими доирасида ташкил этилди.

Фото: БРБ

Иш берувчиларни аккредитация қилиш дастури ACCA Bank талабалари ва аъзолари учун қўлланиладиган ходимларни тайёрлаш ва малака оширишнинг юқори стандартлари бўйича ACCA талабларига мувофиқлиги расман тан олинган.

Маълумот ўрнида, аккредитациядан ўтган иш берувчи бўлишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: 

  • ташкилотнинг иш берувчи сифатидаги обрўсини ошириш;
  • унинг брендини ривожлантиришга кўмаклашиш, ташкилотга иқтидорли ходимларни жалб қилиш;
  •  талабалар ёки ACCA аъзоси бўлган ходимларга қўшимча имтиёзлар берадиган махсус ACCA воситаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ACCA ташкилотининг янги аъзоларини тақдирлаш ва ташкилотнинг 120 йиллигига бағишланган тадбир доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори ўринбосари Сарвар Сафаров АCCАнинг барча (13та) имтихонларини инглиз тилида муваффақиятли топшириб, ташкилот аъзолигига қабул қилинган эди.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#ACCA

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган