ANORBANK Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 30-сон ва 22-сон Меҳрибонлик уйлари, Сирдарё вилоятидаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда "SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тарбияланувчилари учун байрамона шоу дастурни ташкил этди.
Фото: Anorbank ахборот хизмати
Тадбир ZO‘R телеканалининг Renessanse Hall студиясида ўтказилди. Дастурнинг асосий қисмида 800 нафар ёш томошабинга "Сеҳрли сандиқча" спектакли намойиш қилинди.
Фото: Anorbank ахборот хизмати
Спектаклдан ташқари, болалар учун қизиқарли лазер шоуси, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида Қорбобо болаларга совға улашди.
Фото: Anorbank ахборот хизмати
“Ушбу анъанамизни давом эттириш, болажонларда мўжиза ва эртакларга ишонч уйғотиш биз учун жуда муҳим. Умид қиламизки, бундай тадбирлар болаларга ўзларини севимли ва бахтли ҳис қилишларига ёрдам беради. Байрамлар одамларни бирлаштириб, меҳр-оқибат, мурувват, болаларга ҳурмат ва муҳаббат каби муҳим қадриятларни жамиятга эслатаётганига гувоҳ бўлиш айниқса қадрли деди ANORBANK PR-менежери Фируза Гафурова.
Фото: Anorbank ахборот хизмати
Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирларни ташкиллаштиришдан мақсад ёш авлодни қўллаб-қувватлаш ва илҳомлантиришдир.
“Биз буни корпоратив ижтимоий масъулиятимизнинг бир қисмига айлантира олганимиздан фахрланамиз", дея таъкидлади Ф. Гафурова.
ANORBANK аввалроқ ўзининг тўрт йиллиги муносабати билан ҳам Тошкент шаҳридаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия тадбирини ташкил қилган эди.
Банк билан боғлик сўнгги янгиликлар, шунингдек банкнинг фойдали маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги батафсил маълумотлар унинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тақдим этилган.
Сайт: www.anorbank.uz
Телеграм канал: Telegram/anorbank
Instagram: Instagram.com/anorbank
Facebook: Facebook.com/anorbank
Алоқа маркази: 1290.
Ҳамкорлик асосида.