Yangi bank 2024 йилни қарийб 32 млрд сўм молиявий зарар билан якунлади

13.01.2025 10:33

76

Yangi bank кетма-кет иккинчи йилни молиявий зарар билан якунлади. Хусусан, банкнинг молиявий зарари 2023 йилда 2,5 млрд сўмни, 2024 йилда 31,9 млрд сўмни ташкил қилган. Шунингдек, банк устав капитали минимал талаб даражасида шакллантирилмаган.

Фото: Bankers.uz

Yangi Bank 2024 йилни 31,9 млрд сўм зарар билан якунлаган. Бу ҳақда банкнинг молиявий ҳисоботида маълум қилинди.

2024 йилнинг сўнгги чорагида банкнинг активлари 73 млрд сўмга ёки 24 фоизга ортган ҳолда салкам 377 млрд сўмга тенг бўлган. Шунингдек, банкнинг мажбуриятлари ҳам 88,6 млрд сўмга ёки 72,3 фоизга кўпайган ва 211,2 млрд сўмгача етган. Бироқ банкнинг жами капитали тўртинчи чоракда 15,6 млрд сўмга камайган ва 165,5 млрд сўмни ташкил қилган.

Yangi bank 2023 йилни 2,5 млрд сўмдан кўпроқ зарар билан якунлаганди. Банкнинг жами капитали йил давомида 16,2 фоизга камайган. Активлар эса йиллик 88,15 фоизлик ўсишни қайд этган.

Қайд этиш лозимки, банкнинг устав капитали эса 200 млрд сўм экани кўрсатилган. "Банклар ва банк фаолияти" тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга биноан 2024 йилнинг 1 апрелидан тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 350 млрд сўм, 2025 йилнинг 1 январидан эса 500 млрд сўм этиб белгиланган.

Yangi Bank 2024 йилнинг 1 апрел санасидан кучга кирган талабни ҳозирга қадар бажармасдан келмоқда.

Теглар:

#Yangi_bank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган