2024 йилнинг 16 декабрь куни Давлат раҳбари раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда банкларнинг маҳаллаларда ҳокимликлар билан мувофиқ ишлаш тизими кўрсатиб ўтилиб, ҳар бир маҳалла бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
Унга кўра, жорий йилда Ўзсаноатқурилишбанк ўзига бириктирилган 711 та маҳаллада 400 минг аҳолини доимий иш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу борада режалаштирилган қарийб 12 трлн. сўмлик кредит маблағларини самарали йўналтириш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда Ўзсаноатқурилишбанкнинг ҳудудий тармоқларида “маҳаллабай ишлаш” бўлимлари ташкил этилди. 200 га яқин маҳалла банкирлари ҳамда 711 нафар ёрдамчи-агент иш бошлади.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Бугунги кунда банк раҳбарияти таркибидан тузилган ишчи гуруҳи ҳамда “маҳаллабай ишлаш” бўйича масъул ходимлар жойларда ҳам хонадонбай ишлаб, ҳам тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларга бизнесга оид билим ва кўникмалар ҳамда молиявий хизмат ва маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб келмоқда.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ҳамда Қўнғирот ва Тахиатош туманлари, шунингдек Жиззах вилоятида ташкил этилган учрашувларда юздан зиёд тадбиркорлар қатнашди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Очиқ мулоҳотда тадбиркорларнинг ғоя ва режалари, уларни тадбиқ этишда тўсқинлик қилаётган масалалар тингланиб, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Банк Матбуот хизмати