Тижорат банклари сабзавотчилик кластерлари учун 14 фоизлик кредит ажратади

01.03.2021 10:00

1 415

Ушбу ставка банкнинг 2 фоиз маржасини ҳам ўз ичига олади. 9 ойлик муддатга бериладиган кредитлар миқдори етиштирилаётган сабзавотлар қийматининг 40% игача бўлиши мумкин.

Фото: Norma.uz

Тижорат банклари Ўзбекистондаги сабзавотчилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси (ҳозирда 14%) миқдорида кредитлар ажратади. Бу ҳақда брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Отажон Тошпўлатов маълум қилди.

Ушбу ставка банкнинг 2% маржасини ҳам ўз ичига олади. 9 ойлик муддатга бериладиган кредитлар миқдори етиштирилаётган сабзавотлар қийматининг 40% игача бўлиши мумкин.

Кредитлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали берилади. Кредит тўловлари кечиктирилган тақдирда Марказий банк қайта молиялаш ставкаси +6% миқдорида қўшиб тўланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада 10 мингга яқин фермер хўжаликлари билан шартномалар тузган 147 сабзавот етиштириш кластери мавжуд.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Теглар:

#кластер#тижорат_банклари

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган