Покистон Давлат банки раиси Ўзбекистон банкларига мамлакатда ўз филиалларини очишни тавсия қилди

06.01.2025 14:55

204

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Давлат банки (мамлакатнинг марказий банки) раиси Жамил Аҳмад билан учрашув ўтказди. Музокара давомида Жамил Аҳмад ўзбек банкларига Покистонда ўз ваколатхонасини ташкил этишни, сўнгра, уни филиалга айлантиришни тавсия қилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Давлат банки раиси Жамил Аҳмад билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистоннинг айрим тижорат банклари ўртасида корреспондентлик алоқалари ўрнатилганига қарамасдан тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу турдаги банк хизматларидан кенг фойдаланилмаётгани таъкидланиб, мазкур масала юзасидан тадқиқот ишлари ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.

Жамил Аҳмад Покистонда хорижий банклар ва давлатлар билан тўловлар эркин амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этди. Мамлакат ҳудудида фаолиятини йўлга қўйишни истаган ўзбек банкларига, дастлаб, ўз ваколатхонасини ташкил этишни, сўнгра, уни филиалга айлантиришни тавсия қилди, дейилади хабарда.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг Марказий ва тижорат банклари вакилларидан иборат делегацияси Покистонга таклиф этилгани қайд этилди.

Теглар:

#тижорат_банклари#жаҳон#покистон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган