“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди

Uzcard

Фото: Uzcard.uz

Жорий йилнинг 22 сентябрида "Uzcard" тўлов оператори Россиянинг "Иннополис МИЗ" АЖ билан IT-Park Uzbekistan кўмагида тижорат масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоладилар. Келишув ҳозирда давом этаётган Kazan Digital Week 2021 халқаро форуми доирасида имзоланди, деб хабар бермоқда миллий тўлов оператори матбуот хизмати.

"Келишувнинг асосий мақсади Россия ва Ўзбекистонда инновацион технологияларни ривожлантириш ва венчур капитал қўйилмалари бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш", - дейилади хабарда.

Қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишилди:

  • технологик лойиҳаларни тижоратлаштириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш;
  • истиқболли инновацион лойиҳалар ва стартапларга рус ва/ёки хорижий сармояларни жалб этишга кўмаклашиш;
  • инновацион соҳада экспертлар жамоасини ривожлантириш;
  • аналитик тадқиқотлар;
  • инновацион стартапларни ривожлантириш учун ижтимоий қўллаб -қувватлаш функциясига эга рақамли платформа муҳитини яратиш;
  • финтех хизматлари бозори иштирокчиларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • қўшма форумлар, конференциялар, симпозиумлар, танловлар, семинарлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
  • Россиянинг Ўзбекистондаги стартап-лойиҳалари учун акселерация дастури;
  • "Иннополис" эркин иқтисодий зонасида ўзбек стартап лойиҳалари учун акселерация дастури;
  • "UC Venture Fund" МЧЖ (Ўзбекистон) "Иннополис МИЗ" АЖ ДЕМО кунларида иштирок этиши;
  • Россиянинг стартап лойиҳалари учун "ЕОПЦ" МЧЖ (API) технологик инфратузилмасини таъминлаш;
  • инновацион соҳада кадрлар малакасини оширишга қаратилган таълим ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

-Иннополис

Фото: Uzcard.uz

×