“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки ("mybank" бренди эгаси) 150 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқарди. Бу орқали банкнинг устав капитали 500 млрд сўмгача оширилди.
Устав капиталини кўпайтириш муҳим қадам ва муваффақиятли ривожланишнинг аниқ кўрсаткичи бўлиб, бу банкка:
- ўз стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш;
- кредитлаш ва активлари ҳажмини ошириш;
- янги мижозларни жалб қилиш имконини беради.
"Банклар ва банк фаолияти" тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга биноан 2025 йилнинг 1 январидан тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 500 млрд сўм этиб белгиланган.Шу тариқа, банк ушбу қонун талабини бажарган ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 54-моддасига асосан банк устав капитали миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан белгиланган талабга мувофиқ эмаслиги "қўпол қоидабузарлик" сифатида малакаланади.