Ipoteka Retail иловаси орқали коммунал тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди

26.12.2024 15:03

265

2025 йил 6 январдан бошлаб, Ипотека банк кассалари орқали коммунал тўловлар қабул қилинмайди. Филиал ходимлари мижозларга Ipoteka Retail иловасидан фойдаланиш ва биринчи тўловни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беришади.

Фото: Ипотека банк

Эндиликда банк кассаларидаги қатъий иш жадвали ва узоқ навбатларда кутиш шшарт эмас. Ipoteka Retail мобил иловаси орқали чироқ, газ ва сув ҳисобларини смартфон орқали бир неча сонияда тўлаш мумкин.

Нима учун коммунал тўловларни Ипотека Retail мобил иловаси орқали тўлаш осонроқ?

  •  Тез: банкка вақт кетказиб бориш ўрнига, смартфон экранига бир неча марта босиш орқали;
  •  24/7 тартибида: Ҳатто кечқурун ҳам ҳисобларни тўлашингиз мумкин — ҳеч қандай муаммо ва чекловларсиз;
  • Хавфсизлик: Маълумотларингиз ҳимояси кафолатланган ва тўловлар бир зумда амалга ошади.

Қандай амалга ошириш мумкин?

  1. Ипотека Retail иловасини App Store ёки Google Play дастурлари орқали ўрнатинг.
  2. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, банк картасини боғланг.
  3. Керакли хизматни танлаш орқали тўловни бир кликдаёқ тасдиқланг.

2025 йил 6 январдан бошлаб, Ипотека-банк кассалари орқали коммунал тўловлар қабул қилинмайди. Филиал ходимлари мижозларга мобил иловадан фойдаланиш ва биринчи тўловни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беришади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipoteka_Retail#ипотека-банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган